Еттита шишали бино
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i5707-Еттита_шишали_бино
Ҳозирги шовқинли ва чангли шаҳардаги фаол ҳаётимизда, ёлғиз қолиш ва табиатга қайтиш мавзуси кўпроқ актуал бўлиб қолмоқда.
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
октябр 01, 2016 08:00 Asia/Tashkent
  • Еттита шишали бино
    Еттита шишали бино

Ҳозирги шовқинли ва чангли шаҳардаги фаол ҳаётимизда, ёлғиз қолиш ва табиатга қайтиш мавзуси кўпроқ актуал бўлиб қолмоқда.

“Ўз-ўзи билан ёлғиз” қолиш имконига ўрмон, тоғ ёки бўлмаса сувҳавзасига манзарали кўринишга эга уйда вақт ўтказиш орқали эга бўлиш мумкин. Албатта бундай ёлғиз қолиб ҳордиқ чиқариш усулидан фойдаланишга ҳамманинг ҳам имкони бўлавермайди.  Бугунги мақоламизда гулқоғозли деворлар ўрнини ойна ортида ўраб турган гўзал табиат манзараси эгаллаган 7 та энг гўзал ойнали бинолар рўйхатини келтирганмиз. Швейцариядаги Оранжерея

Image Caption

 

idA архитектура фирмаси Швейцариядаги Грюнинген коммунесида Альп ўрмонлари орасида сезиш қийин бўлган ойна билан ўралган теплицали батаника боғини қурган. Пўлат таянчда турган структура дарахтлар сингари юқорига қараб қад ростлаган. Ичкарида бир маромда сақланиб туриладиган муҳитда эса ўсимликлар ўстирилади. Бу ўсимликлар фақатгина Швейцария ҳудудига хос бўлиб, қуёш нури ярим шаффоф томдан ичкарига киради. 

 

Хельсинкидаги ёзги уй

Image Caption

 

Хельсинкидан бўлган дизайнер Линда Бергрот ўзига теплицага ўхшаган деворлари ойнали, тахта пол ва қуёш батареяли йўлак билан ёзги уй қуриб олган. Уй битта ётоқхонадан иборат, аммо кўл манзарасига қараган кўринишга эга. Бундай уйни барча мустақил равишда модул компонетларни ҳарид қилиб ўзи қуриб олиши мумкин. 

 Хиросимадаги ойнадан қилинган фасадли уй 

Image Caption

 

 Ҳамманинг ҳам табиат қўйнида ўзи истаган ойнали уйни қуриш имкони йўқ. Шу сабабли Hiroshi Nakamura & NAP япония студияси ўзининг ойнали уй вариантини Хиросимадаги тез ҳаракатли кўча юзида қурганлар. Ахрхитекторлар акустикаси ҳимояланган сокин оазисни барпо этганлар. У ерда 6000 та ойнали ғиштлардан қилинган фасад ортида шинам ям-яшил боғ ва бассейнли уй беркиниб олган. Япониядаги Shell Вилласи 

Image Caption

 

Футуристик улкан чиғаноқ шаклидаги вилла ARTechnic томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, Япониядаги Наганода жойлашган. Бетонли уйга қуёш нури шишали фасад ва томдаги унча катта бўлмаган ойнадан киради. Вилланинг архитектураси атрофдаги табиатдан кескин фарқ қилмаслиги учун дизайнерлар киришдаги террасаларда ва интерьерда ёғочдан фойдаланганлар. 

Нью-Йорк штатидаги Tower House

Image Caption

 

Gluck+ Architects Нью-Йорк штатида Т шаклидаги, ўрмонга гўзал кўриниш очиладиган яшаш уйи қуришган. Уйнинг ойнали деворлари дарахтларни акс эттиради. Шу сабабли у табиат манзарасидан кескин ажралиб қолмаган. Махсус шамоллатиш тизими уйнинг ичида ёзда салқин, қишда эса илиқ ҳавонинг ҳукмронлик қилишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам бу уй дам олиш кунлари шаҳар ташқарисидаги ҳордиқ учун жуда ҳам мос жой. 

Хитойдаги клуб уйи 

Image Caption

 

ТАО студияси томонидан қурилган Riverside Clubhouse кўл бўйида ва спорт майдони ёнида Хитой округи Яньчэнда жойлашган. Зигзаг кўринишидаги бино манзара билан шунчалик уйғунлашиб кетганки, меҳмонлар нафақат клуб ҳовлисида, балки унинг томида ҳам сайр қилиб юришлари мумкин. Клубнинг интерьерига минималистик тарзда ёндашилган бўлиб, оқ рангда қурилган. 

Германиядаги Leonardo Glass Cube павильони

Image Caption

 

Leonardo Glass Cube, Glaskoch Corporation компаниясининг Германиядаги Бад-Дрибургда жойлашган павильони ҳисобланади. Бино фасади 6 метрли шиша панелдан қилинган бўлиб, бу 3Deluxe студияси томонидан лойиҳалаштирилган. У норасмий ва жамоа учрашувлари учун мўлжалланган. Павильон интерьери оқ рангда бажарилган.