Излаш
-
Mar 31, 2018
«Ундан ташқари қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, Ўзбекистонга келаётган шубҳали сармоядор ва сайёҳлар сонининг кун сайин ортиб бораётгани, шунингдек диний экстремистик руҳдаги адабиётлар, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғларни олиб киришга уринишлар эҳтимоли кучайиб бораётгани маълум даражада маълум таҳдидларни юзага келтирмоқда.
-
Mar 29, 2018
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти сўнгги 16 йил ичида Марказий Осиё республикалари иқтисодини 3 бараварга ошганлиги ҳақида хабар қилди.
-
Mar 29, 2018
Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
-
Mar 26, 2018
Тожикистоннинг чегараолди ҳудудларида истиқомат қилувчи айрим фуқаролар ички паспортлар билан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтолмаяпти. Аввалроқ, расмийлар Тожикистон-Ўзбекистон чегараси яқинида истиқомат қилувчиларга 30 километрлик масофага беш кунгача бўлган муддатда ўзаро сафарлар амалга оширишга рухсат берганди, деб ёзмоқда CA-news.
-
Mar 21, 2018
26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистон муаммосига бағишланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» мавзусида конференция бўлиб ўтади. Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этади.
-
Mar 20, 2018
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди
-
Mar 18, 2018
Келаётган ҳафтада Human Rights Watch — халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот делегацияси вакиллари Ўзбекстонга келади
-
Mar 17, 2018
ЕТТБ директорлар кенгаши делегацияси 19-23 март кунлари Ўзбекистонда ташриф билан бўлади
-
Mar 16, 2018
Ўзбекистон томони тожикистонлик фуқароларни визасиз қабул қилмқода
-
Mar 15, 2018
Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади
-
Mar 13, 2018
Япония Ўзбекистонда 12 та кичик ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 687 минг доллардан кўпроқ грантлар ажратди.
-
Mar 09, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришди.
-
Mar 07, 2018
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тожикистон энергетиклари ёз мавсумида электр энергияси экспорти эвазига Нурек ГЭСидан бекорга оқизиб юборилаётган сув ҳажмини қисқартиришади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
-
Mar 06, 2018
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга шу йил май ойида келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
-
Feb 25, 2018
Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
-
Feb 10, 2018
Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон сешанба куни Тошкентга ташриф буюради ва ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.
-
Feb 08, 2018
7 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
-
Feb 02, 2018
Ҳукумат Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлади.
-
Feb 01, 2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.
-
Jan 31, 2018
Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди. Бундай қарор кеча, 30 январь куни қабул қилинди.