Излаш
-
Apr 22, 2019
Тошкентдаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасининг маданий алоқалар бўйича атташеси Мўҳсин Пурмўҳсиний Мир Алишер Навоийни икки халқ ҳамда форсий ва туркий тиллари ўртасидаги маданий ва адабий муносабатларининг олий намунаси эканлигини таъкидлади.
-
Apr 22, 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси интернетда «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар тергов давомида қийноқларга солингани ҳақида тарқалган мақолага муносабат билдирди.
-
Apr 21, 2019
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди.
-
Apr 21, 2019
Жамбул вилоятида юз берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди, улар орасида 7 нафари Қозоғистон фуқароси, уч нафари ўзбекистонликдир, авариянинг яна бир қурбони шахси аниқлаштирилмоқда. Бу ҳақда Олма-отадаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигининг меҳнат миграцияси бўйича атташеси хабар берди.
-
Apr 21, 2019
Жамбул областининг Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота-Тошкент» автойўлининг 181-километрида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароларидан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда Tengrinews хабар тарқатди.
-
Apr 20, 2019
Жамбул областининг Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота-Тошкент» автойўлининг 181-километрида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароларидан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.
-
Apr 20, 2019
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига тасаллият изҳор этди.
-
Apr 20, 2019
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистоннинг Жамбул области ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» йўлидаги йўловчи автобус ҳалокати бўйича маълумот берди.
-
Apr 19, 2019
Шавкат Мрзиёев Кўксаройда ўтган музокараларда ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
-
Apr 18, 2019
Ўзбекистон ТИВнинг хабар беришича, 9 апрель куни Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мамлакат фуқароси Хабибулло Ўринбоев мурожаат қилиб Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидан бўлган укаси Ғолибжоннинг вафот этганини маълум қилган ҳамда унинг жасадини ватанга юборишда ёрдам сўраган.
-
Apr 17, 2019
11-17-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
-
Apr 13, 2019
Оман, Қирғизистон, Туркия, Индонезия ва Қозоғистоннинг янги элчилари Ўзбекистон Рспубликаси президентига ишонч ёрлиқларини топширишди.
-
Apr 13, 2019
Жаҳон мусулмон сайёҳлари рейтингида, Ўзбекистон ИҲТга аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган энг жозибадор ўнта мамлакат қаторидан ўрин олди
-
Apr 12, 2019
Ўзбекистон президенти турли соҳалар, жумладан иқтисодий соҳада Афғонистон билан алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
-
Apr 11, 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Amnesty International ташкилотининг гўёки собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатилгани, қўпол муносабатда бўлингани, шунингдек, бошқа судланувчиларга нисбатан ҳалигача қийноқлар хавфи сақланиб қолинаётганлиги тўғрисидаги мурожаатига
-
Apr 10, 2019
Кеча, 9 апрелъ куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Airbus A320neo (New Engine Option – янги талқиндаги двигателли) русумдаги иккинчи самолёти келтирилди.
-
Apr 06, 2019
Бир неча вақт олдин Афғонистон президенти билан Тошкент давлати расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон давлат вакиллари Толибон гуруҳи билан Афғонистон давлати ўртасидаги музокараларга мизбонлик қилиш ҳақида хабар беришди.
-
Apr 06, 2019
5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди.
-
Apr 06, 2019
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди.
-
Apr 06, 2019
Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида юк машиналар тўпланиб қолгани сабаби маълум этилди.