Излаш
-
Apr 05, 2019
Ўзбекистон Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўл йўлагига қўшилди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” матбуот хизмати хабар қилди.
-
Apr 04, 2019
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қохир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ.
-
Apr 02, 2019
Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
-
Mar 29, 2019
Ўзбекистон президенти Қизилўрда вилоятида вертолётнинг ҳалокатга учрагани оқибатида 13 нафар ҳарбийларнинг ҳалок бўлишлари боис Қозоғистоннинг президентига ҳамдардлик паёмини йўллади.
-
Mar 29, 2019
Ўзбекистон ва БАА қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ҳам ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев маълум қилди.
-
Mar 28, 2019
Жанубий Корея ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишди.
-
Mar 28, 2019
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи шарафига дунёнинг энг баланд биноси ҳисобланган Дубайдаги Бурж Ал-Халифа ҳамда бошқа диққатга сазовор объектлар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.
-
Mar 27, 2019
Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди.
-
Mar 26, 2019
Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди.
-
Mar 22, 2019
БМТдаги Ўзбекистоннинг доим намояндаси Наврўз байрамини янги дунё ҳамжиҳатлигининг рамзи эканлигини таъкидлаб, Наврўз янги дунёнинг символидир деб айтди.
-
Mar 21, 2019
Ўзбекистон давлати Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва Гонконг фуқароларига электрон виза олиш учун рухсат берди
-
Mar 21, 2019
Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Саха Республикасидаги меҳнат мигрантларига қарши кўпсонли митинглар туфайли ушбу региондаги ўзбек диаспораси вакиллари билан боғланишди
-
Mar 19, 2019
2019 йил январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4 фоиз) тенг бўлди.
-
Mar 19, 2019
Ўзбекистон президентининг "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига асосан БАА фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш режими соддалаштирилди.
-
Mar 17, 2019
Шавкат Мирзиёев Индонезия раҳбари Жоко Видодо ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
-
Mar 17, 2019
Бугун, 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намозидан сўнг, 15 март куни Янги Зеландияда амалга оширилган қонли ҳаракатларда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръони карим ўқилиб, тиловат қилинади. Бу ҳақда Qalampir.uz’нинг Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги манбаси маълум қилди.
-
Mar 17, 2019
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Янги Зеландиянинг Крайстерч шаҳрида икки масжидда содир бўлган отишмага нисбатан расмий муносабат билдирди ва ҳодисага "ваҳшийликнинг энг даҳшатли кўриниши дея эълон қилди.
-
Mar 15, 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.
-
Mar 14, 2019
Ўзбекистон исломий цивилизацияси маркази раиси Шоазим Миноваров Эроннинг Исфаҳон провинцияси раиси билан учрашганида Исфаҳон шаҳри йирик тарихий ва қадимий ёдгорликларга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг айрим шаҳарлари хусусан Самарқнад ва Бухоро билан яқин муносабатларни йўлга қўйиши мумкин деб таъкидлади.
-
Mar 14, 2019
АҚШ келажакда Ўзбекистон газ-кимё саноатига 1,5 миллиард доллар инвестиция киритиши мумкин.