Москвада Эрон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари учрашдилар
Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири терроризм ва экстремизмни Осиё жануби ва ғарбидаги мамлакатлар тинчлиги ва хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканлигини таъкидлаб, Эрон давлатини минтақадаги хайрихоҳ ва тинчликсевар мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон ерспубликаси билан ўзаро муносабатларини кенгайтиришга тайёр эканлигини эълон этди.
Бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий Москвада ўтказилаётгагн 8-чи хавфсизлик конференция доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан учрашганида, тероризм ва экстремизмни минтақада АҚШ ва уни иттифоқчиларининг аралашуви оқибатида пайдо бўлган шум ва ёвуз оқимлар деб атади.
Эрон мудофаа вазири шунингдек Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги чуқур маданий ва тарихий алоқалар ҳамда Тошкент ва Теҳроннинг иқтисодий соҳалар айниқса Халқаро ва минтақавий масалаларни англаб етишдаги қўшма қарашларига тўхталиб, мудофаа ва хавфсизлик тармоқларидаги иккитомонлама ҳамкорликларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қўшимча қилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳам бу учрашувда сиёсий, иқтисодий, маданий иккитомонлама ҳамкорликларини янада ошириш учун икки мамлакат раҳбарларининг қизиқиш билдираётганини баён этди.
У ўз сўзларида минатцқда ҳар икки малакатнинг хавфсизлик масаласидаги қўшма позициясига ишора қилар экан, терроризмга қарши курашда Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги муносабатларин янада кенгайишига умид билдирди.