Излаш
-
Jan 27, 2020
Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ -тартибот кучлари қўмондони, Афғонистонда АҚШ ҳарбий иштирокини бошланганидан бери, бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажми 50 бараварга кўпайган деб таъкидлади.
-
Jan 26, 2020
Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 45 фоиз даражадаги куйиш ҳолатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётган Хушнуд Ғойибназаров вафот этди.
-
Jan 26, 2020
Мирзиёев, Россия ва ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи: Ўзбекистон сиёсий элитаси ниманинг қайғусида? - Айрим таҳлилчиларга кўра, иложи ва имкони бўлса, Россия шамсияси остидаги ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига кирмасликнинг. Улар Мирзиёевнинг кечаги чиқишини Ўзбек дипломатияси муваффақиятига қиёс беришмоқда:
-
Jan 26, 2020
Бугун Хитой масъуллари бу мамлакатдаги короновирус қурбонлари сонини 54 нафарга етгани ва бу вирусга мубтало бўлган шахслар сонини 1 минг 610 нафарни ташкил қилганини эълон этдилар.
-
Jan 25, 2020
Эрон ташқи ишлар вазири, Европани АҚШга қарам бўлиб қолгани ва бўйинсунганини фожеа эканлигига тўхталиб, Европа давлатлари АҚШ президенти Дональд Трамп қаршисида тура олиш қудратига эга эмаслар деб айтди.
-
Jan 25, 2020
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Европадаги ислом талабалари анжуманлари Иттифоқининг 54 чи йиғилишига қилган мурожаатида шу йилғ йиғилишингиз Эрон ислом жумҳурияти ва инқилобий халқининг обру- эътибори ва азаматлари нишонасини кўрсатадиган ўта муҳим ҳодисалар пайтида ўтказилмоқда деб таъкидладилар.
-
Jan 25, 2020
Хитойда коронавирус қурбонлари сони илгаригидек ортиб бормоқда ва бу вирус натижасида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди.
-
Jan 25, 2020
Россия президенти Владимир Путин Фаластинга ташрифи вақтида фахрий қоровул соқчисининг ерга тушиб кетган фуражкасини пайқаб, уни кўтариб, соқчининг бошига кийгизиб қўйди. Воқеа Путиннинг Байт-Лаҳмга (Вифлеем) ташрифи вақтида юз берган. Путин Фаластинга ташрифи вақтида Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқдаги вазиятни ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
-
Jan 24, 2020
итойда янги типдаги 2019-nCoV коронавируси тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида вирусдан касалланганларни жойлаштириш учун янги шифохона қурилиши бошланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
-
Jan 23, 2020
АҚШ президенти Европага қарши навбатдаги позициясида улар биз билан янги савдо- иқтисодий келишув учун музокара вариантини танлашдан бошқа чоралари йўқ деб айтди.
-
Jan 23, 2020
Хитой ҳукумати жорий йилнинг 21 январь куни янги 2019-nCoV коронавируси тарқалган Ухан шаҳридан чиқишни тақиқлаб қўйди. Авиарейслар, поезд ва автобус қатновлари тўхтатилди.
-
Jan 23, 2020
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтганди.
-
Jan 22, 2020
АҚШнинг Нью-йорк журнали ҳеч қандай айбловсиз 17 йил давомида Гуантанамо қамоқхонасида ҳибсга олинган покистонлик бир ҳайдовчи мактубини нашр этди.
-
Jan 22, 2020
Европа парламенти вакиллари Арабистон режимини бу мамлакатдаги маҳбус аёллар вазияти ҳамда Ямандаги уруш жиноятлари хусусида жавоб беришини талаб этишди.
-
Jan 22, 2020
Жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.
-
Jan 22, 2020
Австралияда бир неча ой давом этаётган ўрмон ёнғинларидан кейин қум бўрони ва кучли ёғингарчилик келди. Қум бўрони ёнғинлардан энг кўп азият чеккан Янги Жанубий Уэльс штатига ёпирилди. Шунингдек, ушбу штатда ва Австралия пойтахти жойлашган ҳудуд, жумладан пойтахт Канберрада кучли дўл ёғган. 7News нашрининг хабар беришича, голф тўпчасидек келадиган дўл автомобилларга шикаст етказиб, дарахтлар шох-шаббаларини синдирган.
-
Jan 22, 2020
олиб борилган суриштирув ишлари натижасида россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган сўнгги ўнинчи ўзбекистонлик 1998 йилда туғилган, Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли эканлиги аниқланди.
-
Jan 21, 2020
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг тинч йўналишидаги ядровий фаолиятлари хусусидаги АҚШ масъулларининг ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ сўзларини қаттиқ танқид қилди.
-
Jan 21, 2020
БМТ Бош котибининг махсус маслаҳатчиси, Дональд Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент эканлигини таъкидлади.