Январ 25, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Хитой мамлакатида короновирус қурбонлари сони 41 нафарга етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони илгаригидек ортиб бормоқда ва бу вирус натижасида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди.

South China Morning Post газетасининг бугунги хабарига кўра,  Хитой шарқидаги Hubei вилоятида қурбон бўлган шахсларнинг барчаси Ухан шаҳри яшовчиларидир. Бу вирус ҳам  мазкур шаҳарда илк марта қайд этилди ва эпидемияга айланди.

Газетанинг ёзишича, Хитойнинг 29 вилоятида короновирусга мубтало бўлган шахслар сони 1 минг 112 нафарга етган.

 Айтиш жоиздирки пневманияга ўхшайдиган короно юқумли вируси илк марта 2019 -чи йилнинг декабрь ойида Wuhan шаҳрида  қайд этилди.

Хитой давлати  хавфли бу  виурсни юқишини  ва тарқалишини олдини олиш учун ҳозиргача  шаҳарга чиқиш- киришни тақиқлаб карантина эълон этган. Юзлаб шифокорлар ҳам бу вирусни олдини олиш учун мазкур вилоятга юборилган.

Вирус, шунингдек, Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур ва Таиландда қайд қилинган.

 

Ёрлиқ