Излаш
-
май 19, 2018
Тошкент ва Кобул ўзбек томони Афғонистон нефть-газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашини кўзда тутувчи меморандумни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
-
май 18, 2018
Куни кеча Бутун жаҳон банки ва Ўзбекистон умумий миқдори 940 миллион долларлик кредит шартномасини имзолашди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
-
май 18, 2018
Пайшанба куни Ўзбекистон президенти икки мамлакатнинг стратегик ҳамкорликлари бошлангани асосида АҚШ Мудофаа вазири билан дийдорлашди.
-
май 18, 2018
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кўп ўтмай бошланган сиëсий ва диний таъқиблар¸ кўп ўтмай эса¸ ишсизлик сабаб мамлакатни тарк этган ва хориж давлатлари паспортини олган ўзбекистонликлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.
-
май 17, 2018
Вашингтондаги «Блэйр хаус» қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди
-
май 17, 2018
”Ўз Экспо марказ” халқаро кўргазмалар марказида (2018 OGU) Ўзбекистон газ ва нефт бўйича 22 халқаро кўргазмаси Тошкентшаҳрида ўз ишини бошлади.
-
май 17, 2018
"Трамп ғалабани яхши кўради ва у чоршанба куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Оқ Уйда қаршиларкан, яна бир ғалабани қўлга киритиш имкони бор". "Вашингтон пост" рўзномаси чоп этган мақола ана шу жумла билан бошланади.
-
май 16, 2018
"Росатом" Тошкентда ядровий энергия, газ, нефт-кимё, иссиқлик энергияси, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар учун ўз ечимларини тақдим этди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар берди.
-
май 16, 2018
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. General Electric ва "Ўзбекэнерго" энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
-
май 16, 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Электрон тижоратни тез ривожлантириш чоралари" қарорига имзо чекди. Унга кўра, ўзбекистонлик тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини хориждаги харидорларга сотиши осонлашади.
-
май 15, 2018
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йилда тўхтатиб қўйилган мунтазам автобус қатнови 15 май куни тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобиль транспорт агентлиги хабар бермоқда.
-
май 14, 2018
Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича идоралараро комиссия тузилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири республика Ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаровга асосланган ҳолда хабар бермоқда.
-
май 14, 2018
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайтга ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.
-
май 14, 2018
Жамоавий мурожаатлар портали — Meningfikrim.uz’да Иброҳим Норов муаллифлигида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақида»ги таклиф пайдо бўлди.
-
май 13, 2018
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 14–15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади.
-
май 12, 2018
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Германия компания ва банкларининг 70дан ортиқ вакилларидан иборат делегация 14-16 май кунлари Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди "Жаҳон" АА.
-
май 12, 2018
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Туркиядаги Efes-2018 халқаро ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди Sputnik Бразилия.
-
май 12, 2018
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига фуқароларни жамоат ишларига мажбур қиладиган мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилган.
-
май 11, 2018
Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
-
май 10, 2018
Ўзбекистон «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг хусусийлаштирилишига тайёр, аммо олтин конлари ва нефть қазиб олиш устидан назоратни сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters мамлакат бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили Сардор Саъдуллаевга асосан хабар тарқатган.