General Electric ва "Ўзбекэнерго" ҳамкорлик шартномаси имзолашди
май 16, 2018 14:00 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. General Electric ва "Ўзбекэнерго" энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Янги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдабўлиб ўтаётган ташрифи доирасида имзоланди.
Томонлар Тошкент ИЭСида GE компаниясининг H-класс турбинаси асосида қуввати 660 МВтдан ортиқ бўлган янги газ-буғ блоки қуриш ҳақида келишиб олишди.
General Electric компанияси ишлаб чиқараётган турбиналар орасида H-класс турбиналари энг кучли ҳисобланади. Ушбу турбиналар асосида қурилган буғ-газ генераторлари рекорд даражада самарали ҳисобланади. Хусусан, 2018 йилда, Япониянинг Нагоя шаҳрида ўрнатилган турбиналар 63,08 % фойдали иш коэфиценти кўрсатиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.
Ёрлиқ