Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33546-Ўзбекистон_Грузия_ҳукуматлараро_комиссиясининг_навбатдаги_мажлиси_бўлиб_ўтади
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 14–15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади.
(last modified 2018-08-22T17:55:07+00:00 )
май 13, 2018 19:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон – Грузия
    Ўзбекистон – Грузия

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 14–15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади.

Дарё.уз сайтига кўра, мажлисда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, транзит, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тадбир доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.