май 06, 2021 19:20 Asia/Tashkent
  • Муқовимат -- Фаластин халқига қилинган тарихий зулмга барҳам беришнинг ягона йўли

Инкор этиб бӯлмайдиган ҳақиқат сифатида Муқовимат фронти душманларнинг фитналарига мустаҳкам қаршилик кӯрсатиб, сионистик режим ва унинг тарафдорларининг гегемонлик ва экспансионистик сиёсатларини муаммоларга юзлантирган.

Бугунги кунда муқовимат жабҳаси фақат Эрон эмас, балки муқовимат (қаршилик) жабҳаси диапазони Қизил денгиздан Ўрта Ер денгизгача ва Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракатидан Ливандаги Ҳизбуллоҳгача чўзилган.

Ливан жанубидаги қаршилик ҳар доим сионист истилочиларга қарши курашни эслатган, бу қаршилик ҳаракати 1982 йилдан бери давом этиб келмоқда. Ливан қаршилик ҳаракати сўнгги йигирма йил ичида сионистик босқинчилик режимига оғир зарба берди.

Сионистик режим кучларининг 2000 йилда Ливандан шармандали қочиши, 2006 йилда Ливандаги 33 кунлик урушда, 2009 йилда Ғаза бӯлгасидаги 22 кунлик урушда ва 2014 йилда Ғазадаги 51 кунлик урушда сионист режимнинг мағлубияти  муқовимат ҳаракатининг муваффақиятлари эди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 1999 шамсий йилда Бутунжаҳон Қудс куни муносабати билан қилган нутқида шундай деди: "Муқовимат ҳаракати  пайдо бўлиши билан сионистик  режимнинг аҳволи борган сайин оғирлашди - ва албатта, Худо хоҳласа, келажакда уларга бунданда қийин  бўлади. "

Ул ҳазрат  қўшимча қилдилар: "Муқовимат жабҳаси қудрат  ва умидни кучайтириш сари кун сайин қудратли бӯлиб бормоқда.  Аксинча зулм, хиёнат ва такаббурлик жабҳаси эса тобора бўшашиб, умидсиз ва заиф бўлиб бормоқда. Бунинг исботи  шулким,  енгилмас ва чақин мисоли  чаққон деб ҳисобланган ва  икки босқинчи мамлакатнинг катта қўшинларини бир неча кун ичида тўхтатган сионистик армияси бугун Ливан ва Ғаззадаги халқ кучлари қаршисида орқага чекинишга ва  мағлубиятни тан олишга мажбур бўлмоқда".

Энди, сионистик режим  мудофаа тизимларининг, хусусан, темир гумбаз тизимининг самарасизлиги аввалгидан кўра кўпроқ намоён бўлмоқда. Яқинда Ғазо секторига сионистик режимнинг тажовузи  бу режимнинг Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан илгари вужудга келтирилган мувозанатни ўзгартира олмаслигини фош қилди.

Фаластин интифазасини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро конференциянинг бош котиби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Рамазон интифазасининг Фаластин ҳудудлари бўйлаб давом этиши   ва кенгайишини инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат деб атаб, қӯшимча қилди: сионистларнинг навбатдаги аблаҳлиги ва жиноятига муқовимат кучларининг ракета ҳужуми билан жавоб қайтариши қаршилик ҳаракатининг қудрати намоён бӯлиши ва мувозанатнинг Фаластин халқи манфаатига ӯзгаришининг ибтидосидир.

Ҳозирда Исроил қаршилик кўрсатиш ҳаракати қаршисида кучсизлиги сабабли танг аҳволга тушиб қолгани аниқ.

Исроилнинг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман яқинда берган баёнотида Исроил 1967 йил июнидан бери ҳеч бир урушда ғалаба қозонмаганини тан олди.

Дарҳақиқат, Тел-Авивни жуда хавотирга солаётган нарса - бу муқовимат ҳаракатининг юксак ракета қудратига эришганидир.

Яқинда Американинг Newsweek журнали АҚШ ва Исроилнинг ҳозирги мудофаа устуворлиги минтақада дронлар  тарқалишининг олдини олиш эканлиги ҳақида таҳлилий ҳисобот эълон қилди.

Яқин Шарқдаги Ҳисобот ва таҳлил маркази томонидан тузилган бу таҳлилда келтирилишича:  "...Ҳизбуллоҳ, Ҳамос, Ансоруллоҳ ёки Ироқнинг муқовимати каби қаршилик кӯрсатиш  гуруҳларига мансуб учувчисиз учоқлар зиддият мувозанатини  бузишлари мумкин, шу сабабли АҚШ ва Исроил ҳаво мудофааси тизимлари уларга қаршилик кӯрсатишга ҳаракат қилмоқда.   Темир гумбаз каби Исроилнинг мудофаа тизимлари дронлар таҳдидига маълум даражада қарши тура оладиган бўлиши мумкин, аммо АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги позицияларининг катта қисмини қамраб олиш жуда кўп яхлит ва кўп қатламли мудофаа тизимларини талаб қилади. "

"Агар Исроил темир гумбаз ва сеҳрли ҳасса каби мудофаа тизимларини ва бошқа тизимларни электр ва газ   станциялари каби муҳим марказларда жойлаштирса, мамлакатнинг ички жабҳаси ҳимоясиз қолади",-- деди Исроилнинг истеъфодаги генерали Исҳоқ Барик ушбу режимнинг 7-каналига берган интервюсида.

Барик шунингдек режимни ўраб турган 200 минг ракета, жумладан Ғазодаги Хамас, Ливандаги Ҳизбуллоҳ, Ямандаги Ансоруллоҳ, шунингдек Ироқ ва Сурияга тегишли минглаб ер-ҳаво ракеталари армиянинг ҳаво ва қуруқлик базалари ва ушбу режимнинг даричалари бўлган портларни нишонга олишгани ҳақида хабар берди.

Ушбу имкониятлар ва қудратни намоён этувчи воситалар муқовимат жабҳаси таҳдид ва тажовузларга жавоб беришга тайёр эканлигидан далолат беради ва жиноятчи Исроил режимининг муқовимат ҳаракатига  қарши туришига тўсқинлик қиладиган энг муҳим омил ҳисобланади. Бу юксалишлар инкор қилиб бӯлмайдиган ҳақиқатдир. Зеро, қаршилик жабҳасининг куфр жабҳасига нисбатан кун сайин юксалиб, иқтидор касб этаётганини бутун дунё эътироф этмоқда.

 

 

Ёрлиқ