август 02, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Термизда Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг ўқув-машғулотлари бошланди
    Термизда Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг ўқув-машғулотлари бошланди

Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма ўқув машғулотлари “Термиз” тоғли полигонида бошланганини Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилган.

Спутник сайтининг Россия Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги таяниб тарқатган хабарига кўра,  “Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” тоғли полигонида Ўзбекистон ва Россия қўшма ўқув машқлари бошланди. Тадбир икки давлат ҳарбйларининг биргаликда саф тортишидан бошланди”.

Икки давлат байроқлари кўтарилиб мадҳиялари янграганидан сўнг тантанали митинг бўлиб ўтди. Унда Марказий Ҳарбий округ штаби бошлиғи ўринбосари генерал-майор Николай Терещенко ва Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари Қодир Турсунов ҳарбий хизматчиларга жанговар ўқув машқларни бажаришда муваффақиятли ҳамкорлик қилишни тилашди.

Шунингдек қўмондонлар биргаликда ўтказилаётган ўқув-машқлар Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдиришди.

Шундан сўнг иштирокчилар тантанали қадамлар билан “Термиз” полигони плаццидан ўтишди.

Эслатиб ўтамиз Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма ўқув машқларида Россия ҳарбий кучларининг 1,5 мингга яқин аскарлари, 300та қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника бирликлари иштирок этмоқда. Қўшма машғулотлар беш кун давом этиши режалаштирилган.

Ёрлиқ