Генерал Ризоий: АҚШ га кучли зарбалар бердик
-
Генерал Ризоий: АҚШ га кучли зарбалар бердик
8 йиллик Муқаддас мудофаа давридаги Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қӯмондони деди: келишув бузилганидан кейинги 17 кун қарамақаршиликда АҚШга кучли зарбалар бердик.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча генерал Муҳсин Ризоий, Эрон телевидегиясининг махсус ахборот дастури билан суҳбатда, дедики, келишувлар бузилганидан кейинги 17 кун ичида, Эрон ҳужумлар ва ҳарбий ва перветив ҳаракатларини кучлироқ ва кенг кӯламли олиб борди ва қарши курашнинг бу тенднсияси фақат давоми эмасди, балки унинг амалиёт ва қудрати ҳам кучли эди.
Генерал Ризоий қӯшимча қилиб айтдики, мақсад, душман режаларини нобуд этиш эди ва янги йӯналишда, Эрон мудофаа потенсиалини кучайтириш ва муқобил томон қудратини заифлаштириш эди.
Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси собиқ қӯмондони, дедики, Эрон ҳужумлари ӯз моҳиятига эга ва аввалдан назарда тутилган мақсадлар доирасидадир; Улар жумласидан душманнинг логистика ва пиёда кучларига зарба беришдир.Генерал Ризоий шунингдек денгиз тармоғидаги ҳимоя масаласига ҳам тӯхталиб, деди: душман назарда тутган коридорлар ва йӯлакларни очилишига рухсат бермаймиз ва ҳатто ҳарбий кемалар иштирок қилганида, мудофаа чорчубасида қарамақарши ҳужумга ӯтамиз.
Эрон Ислом республикаси олий қӯмондони маслаҳатчиси дипломатия хусусида ҳам шундай изҳор қилди: дипломатияга алоҳида эътибор берамиз, аммо АҚШ томони аввало ӯз ҳатти ҳаракатини ӯзгартириши керак ва ҳақиқий музокара учун зарурий шароит яратилиши учун эълон этилган шартларни риоя қилиши керак.
Генерал Ризоий АҚШ бу жараённи ӯзгартириш учун янги режалар пайида бӯлишини ҳам эслатиб, таъкидладики, Эрон нуқтаи назари дан, олдинги урушлардаги кетма кет мағлубиятлар, АҚШликларни янги вариантларга умид қилишига сабаб бӯлган, аммо бу вазият эса, муқобил томоннинг қарор чиқаришлари ақлий камчилик ва муаммоларга дуч келишини кӯрсатган.У сӯнггида айтдики, Эрон Ислом республикаси урушни кенайиши тарафдори бӯлмаслиги билан, душманга нотинчликларни кенгайтриши билан хавфли ҳаракатларга қӯл уришини олдини олиш учун, мудофаанинг турли соҳаларини кучайтришда давом этади.
Генерал Абдуллоҳий: АҚШ мудофаа қалқони бӯлсангиз ёниб кетасиз