Эрон давлати Суриянинг Ҳалаб вазияти борасида БМТ хавфсизлик кенгаши чиқараган резолюциясига аксиламал кўрсатди
(last modified Tue, 20 Dec 2016 14:31:55 GMT )
декабр 20, 2016 19:31 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби
    Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Ҳалаб шаҳри хусусида БМТнинг хавфсизлик кенгаши томонидан чиқарилган резолюция бу шаҳарга терроризмни ҳимоя қиладиган режим ва давлатларнинг жосуслик ташкилотларини киришларига замин ва шароит яратиб беради деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний  мухбирларга берган интервьюсида,  террорчилик гуруҳлар ишғолидан Ҳалаб шаҳрини озод этилганлигини Сурия давлат армияси ва муқовамат кучлари учун буюк муваффаққият ва ютуқ эканлигига ишора қилиб,  БМТ хавфсизлик кенгашининг 2328 рақамли резолюциясини чиқарилганлиги  бузғунчиликаа асосланган ўтган хатти ҳаракатларнинг давоми бўлиб,  назоратчи гуруҳлар қолабида терроризмни ҳимоят қиладиган томонларнинг  жосуслик кучларини бу минтақага киришларига замин яратади деб қўшимча қилди.

Шамхоний ўз сўзларида  терроризмни ҳомийлик қиладиган томонларни  ўтган бир неча ой давомида,  Сурия армиясини мағлубиятга учратиш учун кенг қамровли  саъй ҳаракатлар қилишганига тўхталиб,  бу резолюцияда  Суриянинг қонуний давлати учун ҳеч қандай рол ва ўрин қолдирилмаган  ҳамда Суриядаги террористлар қўршовида бўлган халққа ёрдам кўрсатиш масаласига махсус эътибор қаратиш ўрнида,  фақат Ҳалаб шаҳридан террористилар  ва қуролланган гуруҳларни енгиллик билан чиқариш мавзуси таъкидланган деб таъкидлади.

Шамхоний шунингдек,  Ғарб давлатларини терроризмни ҳимоя қилаётганлигига тўхталиб,  Ғарб давлатлари ва минтақадаги айрим режимларнинг қабул қилиб бўлмайдиган бундай хатти ҳаракатлари  уларни сиёсий мақсадлар учун терроризмдан абзал сифатида фойдаланишаётганлигининг далилидир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ