Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний оламдан ӯтди
Узоқ йиллар давоми инқилобий кураш олиб борган ва Эрон миллатига фидоийларча хизмат қилган Эрон тизими манфаатларини белгиловчи Кенгаш раиси Оятуллоҳ Акбар Ҳошимий Рафсанжоний, 82 ёшида Теҳрон шаҳрида юрак хуружидан вафот этди.
Узоқ йиллар давоми инқилобий кураш олиб борган ва Эрон миллатига фидоийларча хизмат қилган Эрон тизими манфаатларини белгиловчи Кенгаш раиси Оятуллоҳ Акбар Ҳошимий Рафсанжоний, 82 ёшида Теҳрон шаҳрида юрак хуружидан вафот этди.
Якшанба кечаси эълон қилинган Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг ӯлими ҳақидаги хабар нафақат Эрон халқи, балки бу курашчан шахсиятни яқиндан таниган дунёдаги кӯпгина кишиларни чуқур қайғуга солди.
Ҳошимий Рафсанжонийнинг йигитлик айёми мустабид шоҳ режимига қарши озодлик кураши жабҳаларида ӯтди. У доимо Эрон исломий инқилоби фаолларининг олдинги сафида эди. Шу сабабли исломий инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаи ҳазратлари у кишини барча ҳамкорлари, айниқса инқилоб раҳбари учун энг ишончли таянч деб атадилар.
Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонгач, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Ватанни ҳимоя қилиш учун муқаддас уруш йиллари масъул вазифаларни, Исломий мажлис Кенгашининг раиси, Эрон ислом жумҳуриятининг президенти ва Эрон экспертлар Кенгашининг раиси каби жуда масъулиятли ва хатарли вазифаларни ӯз зиммасига олди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний 1989 йилдан 1997 йилгача икки тӯрт йиллик муддатга Эрон ислом жумҳуриятининг президенти эди. У қайси вазифада ишламасин доимо "Биз исломий бирдамликни мустаҳкамлаш ҳамда бӯлинишлар ва хусуматларни бартараф этишга масъулмиз" – деб айтарди.
хххххххххххххххххх
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний улуғ сиёсатчи, шу билан бирга иқтисодиёт соҳасида ҳам фаол шахсият эди. У замонанинг эҳтиёжларини аниқ ҳис қилар, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий жабҳаларда зарурат туғилган лаҳзаларда саҳнада намоён бӯлар ва муаммони ҳал қилишнинг энг яхши йӯлини таклиф қиларди. У ҳар қандай масалани ҳал қилиш чоғи исломий инқилобнинг қадриятлари шикастланмаслигига жиддий эътибор қаратарди.
Эрон ислом жумҳуриятидаги баъзи бир мухолиф кучлар ташқи душманларнинг қутқусига учиб, ҳижрий-шамсий 1388 йили фитна барпо қилиб, исломнинг асосларига зарба бермоқчи бӯлдилар. Аммо улкан сиёсий тажрибага эга бӯлган Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний каби исломий инқилоб фидоийлари бундай кучларга исломий жумҳурият тизимига зарба бериш имконини беришмади.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний ислом дунёсининг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирганда айрим давлат раҳбарларининг эҳтиёткорлик ҳудудларидан ӯтиб " Ихтилофлар шу тариқа кӯпайиб кетаверса, мусулмонлар ӯртасидаги бирдамликни барқарор этиш мушкул ишга айланади"—деб айтган эди. У ӯз тафаккури ва амали билан бир неча маротаба мустабидлик сиёсатига қарши турди ва "мустабидлар мусулмонларнинг бирлашмаслиги учун барча ишни қилишади, ҳатто уларнинг орасида фикр алмашиш ва ӯзаро бир-бирини англаш шароити вужудга келмаслиги учун бор имкониятларни ишга солишади"—дея таъкидларди.
Хххххххххххххххххххх
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Америка ва бошқа босқинчи қудратларнинг сиёсатини доимий равишда қаттиқ танқид қилар ва мазлум Фаластин миллатининг озодлиги масаласини ҳар лаҳзада таъкидлар эди. У Исроил режимининг ваҳшийликларини фош қилишдан чарчамас, доимо "Исроил бошқа мамлакатнинг вайроналари узра барпо этилган, ва миллионлаб кишини овора-сарсон айлаган" дея таъкидларди.
Бу машҳур сиёсатчи Ироқ масаласида гапириб, " Бу мамлакатдаги мазҳабий ва қабилавий ихтилофлар ӯша ҳудудда яшовчи кишилар учун, шунингдек биз учун ҳам заҳар мисолидир, дерди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг қатъий ишончи бӯйича дунё аҳолисининг тӯртдан бир қисми, яъни бир миллиард 600 миллион нафарни бирлаштирган, шунингдек дунё сарватларининг 20 фоизини ишлаб чиқарадиган, ислом олами халқаро майдонда ӯзининг муносиб мавқеига эга бӯлиши керак.
У мусулмонлар уртасидаги ихтилофларни дунёнинг мустабид қудратларининг иши деб билар эди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг муборак номини Эрон ислом жумҳуриятининг халқи ва бутун ислом олами эҳтиром ила тилга олажак.