Зариф Туркия Ташқи ишлар вазири билан телефон суҳбати ўтказди
Эрон Ташқи ишлар вазири Туркиянинг Ташқи ишлар вазири билан бу мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар борасида суҳбатлашди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан суҳбатда мамлакат воқияларининг ҳар лаҳзада ўрганиб борилишини ҳамда келакли сиёсий ва хавфсизлик чораларининг кўрилишини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазири бундан олдин Туркиядаги сўнгги ҳодисаларга муносабатда Туркия халқи тинчлиги, демократияси ва хавфсизлигини ҳаётий жиҳатдан муҳимлигини ва Туркия халқининг ўз демократияси ва сайлаган давлатини ҳимоялаши минтақада давлат тўнтаришларига ўрин йўқлигини ва шикастланишга маҳкумлигини айтди.
Туркияда ҳарбий давлат тўнтариши шанбага ўтар кечаси мамлакатнинг шаҳарлари, махсусан Анкара ва Истанбул шаҳарларида вертолётлар ва самолётларнинг учиши ва тўқнашуви ҳамда ҳарбий тўнтарувчилар танкларининг шаҳарларга кириши билан бошланган эди.
Айрим хабарларга кўра, ҳозиргача тўқнашувларда 60 киши қурбон бўлган ва 150 киши жароҳатланган.