Путин ва Руҳоний икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кучайтиришни таъкидладилар
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Россияга сафар қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Россиялик касбдоши Владимир Путин билан учрашганида, Эрон ва Россия давлатларининг энг асосий мақсадини минтақада тинчлик ва хавфсизликни кучайтириш эканлигини билдирди.
Бугун Ҳасан Руҳоний Москва шаҳрида Россиялик касбдоши Владимир Путин билан учрашганида Москва ва Теҳрон давлатларининг ҳамкорликлари учинчи бир мамлакатга қарши қаратилгани йўқ деб изоҳлади.
Руҳоний ўз сўзларида сўнгги йиллар ичида Эрон ва Россия давлатлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган ҳамкорликларига ишора қилиб, жумладан деди: Теҳрон ва Москва халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда яхши ва кўп тажрибага эгалар.
Эрон президенти шунингдек Эрон ва Россия масъуллари иштирокидаги музокараларда ўзаро ҳамкорликларини янда кенгайтириш масалаларни кўриб чиқилиши ва янги саъй -ҳаракатларни вужудга келишига умид қилди.
Бу учрашувда Россия федерацияси президенти Владимир Путин ҳам Эрон ислом жумҳуриятини Россия учун яхши қўшний мамлакат, стратегик ва ишончли шерик эканлигига тўхталиб, Россия ва Эрон ўтасидаги ҳамкрликларининг ўтмиши узоқ йилларга бориб тақалади, бу икки мамлакат ўртасида 500 йил олдин дипломатик муносабатлар ўрнатилганди деб қўшимча қилди.
Путин шунингдек Москва ва Теҳрон давлатлари барча тармоқларда, хусусан халқаро масалалар ҳамда бу арсадаги ўта қийин муаммоларга ечим топиш ва иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришади деб таъкидлади.
Россия президенти 2015 чи йилга қараганда ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини 70 фоизга ошганлигига ишора қилиб, бугунги ўта қийн ва мураккаб иқтисодий вазиятда бундай ютуқлар мислсиздир деб аниқлик киритди.
Хабарларга кўра учрашувдан кеийн икки мамлакат раҳбарлари турли соҳалар жумладан консуллик, туризм, иқтисодий, алоқа- коммуникация, ҳуқуқ ва суд соҳаларига оид 14 ҳамкорик ҳужжат имзоладилар.