Эрон ташқи ишлар вазирининг Каспий денгизнинг ҳуқуқий режими ҳақида билдирган баёноти
(last modified Thu, 14 Jul 2016 07:18:17 GMT )
июл 14, 2016 12:18 Asia/Tashkent
  •  Каспий денгиз
    Каспий денгиз

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.

Бугунги суҳбатимиз "Эрон ташқи ишлар вазирининг Каспий денгизнинг ҳуқуқий режими ҳақида билдирган баёноти " мавзуига бағишланади.

Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Бизни тинглаб боринг!

Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Каспий денгиз бўйича олиб борилган музокараларга 20 ўтган бўлсада ҳамда Каспий денгиз билан боғлиқ бўлган кўп қиррали ва кенг кўламли мавзунинг ютуқ ва камчиликларига қарамай ушбу сув ҳавзасининг аҳамияти пасаймаган. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Каспий денгиз соҳилидаги давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этиш мақсадида, сиёсий ҳуқуқий эспертлар ва мудирлардан ташкил топган делегацияга етакчилик қилиб ушбу мамлакатга сафар қилган эди. Муҳаммад Жавод Зариф ўз нутқида шундай айтдики, Каспий денгиз бўйича ҳуқуқий режим конвенцияси коллектив ҳужжат бўлиб соҳил бўидаги мамлакатларнинг мажбуриятларини ва ҳуқуқларини ҳамда ҳамкорлик принципларини шунингдек уларнинг фаолиятларини ифодалаб беради. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Каспий денгизнинг ҳуқуқий режимини тайинлаш музокараси аниқлик ва чуқур мулоҳаза қилишга эҳтиёж сезади. Унинг қўшимча қилишича, музокарада ўзаро ва муштарак тушунчалар кўзга ташланмоқдаки, мазкур йиғилишда қатнашаётган расмийлар англашув натижаларига нисбатан ижобий қарашга эга эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Узоқ йиллар мобайнида ўтказилган музокаралар Каспий денгизда ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш учун халқаро ҳуқуқий меъёрларни ва тамойилларни жорий этиш ҳаракатлари ҳамфикрлик принципларига таяниб амалга оширилган. Муҳаммад Жавод Зариф ўз нутқи давомида Каспий денгизнинг ноёб ва ўзига хос вазиятига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу сув ҳавзасида ҳуқуқий режимни ўрнатилишида соҳил бўйидаги юртларнинг манфаатларини кафолатлайдиган геополитик ўзгаришларни эътиборга олиб тартибга келтириш керак ва бунда Каспий денгиз минтақаларида ва атроф муҳитида мустаҳкам тараққиёт, сулҳ ва хавфсизлик асосларига эътибор қаратилиши зарур шунингдек, Каспий денгизда ҳуқуқий режимни тузишда соҳил бўйи давлатларининг ушбу масалага боғлиқ бўлган фаолиятларининг сарлавҳаси ҳам четда қолмаслиги айни ҳақиқатдир. Эрон ислом жумҳуриятининг нуқтаи назари шундаки, ушбу денгиздан тинчлик йўлида фойдаланиш шунингдек, қуролланиш бўйича рақобат қилишдан тийилиш, соҳил бўйидаги мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда ҳарбий кучлардан фойдаланиш ҳаракатини тақиқлаб қўйилиши, превентив дипломатия муносабатларини юксалтириш, таҳдидлар билан биргаликда кураш, ихтилофларни фақат тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда ҳар қандай бўҳрон ва ҳодисаларнинг юзага келишини олдини олиш учун тайёр туриш минтақанинг тинчлиги ва барқарорлиги учун етарли шароит яратиб беради.

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, жамоавий бўлиб узоқ муддатли манфаатларга риоя қилинса, бугунги ва келажак авлоднинг эҳтиёжларини қондиришда жавоб беради. Соҳил бўйи давлатлари Каспий денгизнинг атроф муҳитини ва экологиясини сақлаб қолиш учун жиддий ҳимоя ҳаракатларини ижро этишса ҳамда ушбу сув ҳавзасидан тартибсиз фойдаланишга чек қўйилса, мазкур биологик манбанинг зарар кўришининг олди олинади. Ушбу сув ҳавзаси минтақаларидаги ҳудудларни белгилаш соҳил бўйи мамлакатлари томонидан олиб бориладиган музокараларнинг энг муҳим мавзуси ҳисобланади. Инсоф тамойилидан фойдаланиш, қабул қилинган халқаро ҳуқуқий принцип сифатида барча учун манфаатли ва ҳал этувчи йўл бўлади. Эрон ислом жумҳурияти ушбу мақсадларга етиш учун, минтақавий доимий муассасанинг таъсис этилишининг тарафдори ва хомийсидир. Ушбу муассасанинг таркиби ва унинг ваколатлари ҳамда вазифалари соҳил бўйи юртларининг ўзаро ҳамфикрлик йўли билан тайинланади. Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания ишлари бўйича ўринбосари Иброҳим Раҳимпур ҳам Каспий денгиз соҳилидаги бешта давлатнинг махсус намояндалари томонидан олиб борилган музокаралар натижасини баён этиб, музокараларни томонларнинг фойдасига бўлганлигини таъкидлаб шундай қўшимча қилиб ўтдики, денгизлар бўйича қабул қилинган қонунлар ҳаммаси ҳам Каспий денгизга етарли эмас, шунинг учун ушбу сув ҳавзаси бўйича тузиладиган ҳуқуқий режим ҳақидаги англашув меморандуми инсоф ва ҳамжиҳатлик ҳамда умумий манфатларни кўзда тутиши керак. Кеча чоршанба куни Қозоғистон пойтахти Остонада Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари Каспий денгизга боғлиқ бўлган масалаларнинг энг муҳимини жумладан ҳуқуқий режим конвенциясининг дастлабки лойиҳасининг бандларини тузиш ҳамда мазкур сув ҳавзаси бўйидаги давлатлар етакчиларининг Қозоғистонда ўтказадиган кейинги йиғилишларига таалуқли бўлган ҳужжатларни ва иш тартибини тайёрлашга доир масалаларни кўриб чиқишди. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Каспий денгиз соҳилидаги давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этиш учун Қозоғистонга қилган сафарида, Қозоғистон республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашди. Ушбу учрашувда икки томонлама ҳамкорликларни барча соҳада мустаҳкамланиши таъкидланди.

Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ