Лорижоний: Эрон парламенти АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига жавоб қайтаради
(last modified Thu, 27 Jul 2017 12:47:21 GMT )
июл 27, 2017 17:47 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Эрон парламенти АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига жавоб қайтаради
    Лорижоний: Эрон парламенти АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига жавоб қайтаради

Эрон Американинг ҳатти-ҳаракатларига қарши кескин чораларни қўллаш учун етарлича имкониятлари бор ва керак бўлган пайтда ушбу имкониятлардан дарҳол фойдаланади

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон парламенти Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларига тегишли тарзда жавоб қайтаради.

Америка вакиллар палатаси сешанба куни Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан тутган душманона позицияси давомида, Эронга қарши санкциялар тўпламини 419 овоз билан маъқуллади. Эрон парламенти раиси Али Лорижоний чоршанба куни Эрон шимоли-шарқидаги Машҳад  шаҳридаги чиқишида АҚШ конгресси томонидан Эронга қарши қабул қилган санкциялари хусусида шундай айтдики, Эрон Американинг ҳатти-ҳаракатларига қарши кескин чораларни қўллаш учун етарлича имкониятлари бор ва керак бўлган пайтда ушбу имкониятлардан дарҳол фойдаланади. 

Али Лорижонийнинг маълум қилишича, Америка вакиллар палатасининг Эронга қарши қабул қилган қонун лойиҳаси шуни икўрсатмоқдаки, америкаликлар шошқалоқлик ва асабийлашган ҳолда ушбу ишга қўл уришмоқда. 

Унга кўра, Эрон парламентида ҳам АҚШнинг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувни бузиш ҳаракатларига жавобан Америкага қарши лойиҳа тайёр бўлган ва ушбу лойиҳа жиддий тарзда кўриб чиқилади.   

Ёрлиқ