Қосемий: Эронга ёмонликни раво кўрувчиларнинг гина ва адоватга қаратилган сиёсатлари барбод бўлди
(last modified Mon, 07 Aug 2017 12:53:55 GMT )
август 07, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Эронга ёмонликни раво кўрувчиларнинг гина ва адоватга қаратилган сиёсатлари барбод бўлди
    Қосемий: Эронга ёмонликни раво кўрувчиларнинг гина ва адоватга қаратилган сиёсатлари барбод бўлди

Эрон ислом жумҳурияти президентининг инаугурация маросимида хорижлик 105 та делегация иштирок этишди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон ислом жумҳурияти президентининг инаугурация маросимида хорижлик 105 та делегациянинг иштирок этишига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу мавзу эса жаҳон ҳамжамияти томонидан Эрондан қўрқиш ўрнига Эрон билан дўст бўлиш ёндашувини англатади. 

Баҳром Қосемий Исна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Сионистик режим ва минтақа ҳамда минтақадан ташқаридаги Эронга ёмонликни истовчилар охирги йилларда Эрондан қўрқишни ташвиқ қилишди ва Эронни нотинч ва беқарор мамлакат сифатида эълон қилишди.

Аммо Эрон президенти сайловида одамларнинг қизғин ва шукуҳли иштирок этишлари шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг инаугурация маросимида хориждан келган расмийлар ва меҳмонларнинг кўплигига эътибор қаратадиган бўлсак, Эронга ёмонликни раво кўрувчиларнинг гина ва адоватга қаратилган сиёсатлари барбод бўлганидан дарак беради. 

Қосемийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президентининг инаугурация маросими халқаро ва жаҳон кўламида тус олди ҳамда халқаро маросимга айланди. Унинг таъкидлашича, турли мамлакатларнинг намояндалари ушбу инаугурация маросимда иштирок этишлари ҳам уларнинг Эрон билан алоқаларини янада ривожлантиришга тайёр эканликларини очиқ ойдин кўрсатиш бўлиб, бу эса сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорликларнинг янада кенгайишини яққол намоён этади.  

Ёрлиқ