Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Россия ва Озарбойжон республикаси президентларини қабул қилдилар
(last modified Thu, 02 Nov 2017 12:59:26 GMT )
ноябр 02, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари
    Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари

Россия президенти Владимир Путин 1 ноябр куни Теҳронга ташрифи давомида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларидан ташқари, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашган

 

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Россия федерацияси президенти билан учрашган чоғида шундай таъкидладиларки, икки юртнинг Суриядаги яхши ҳамкорликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, муштарак мақсадларни рўёбга чиқариш мумкин.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда шундай қайд этиб ўтдиларки, Сурияда террорчи гуруҳларнинг хомийси бўлмиш Америка бошчилигидаги коалициянинг мағлуб бўлиши инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Аммо, улар ҳанузгача фитна ва ғаламизликлар келтириб чиқариш учун янги лойиҳа ва режаларни тузиш билан машғул бўлишмоқда. Шу боис, Сурия масаласини батамом ҳал этилиши мустаҳкам ҳамкорликларни давом эттиришга эҳтиёж сезади.

Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Баржомдаги кўптомонлама мажбуриятларга рияо қилиш зарурлиги борасидаги Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини олқишлаб, афсус билан айтганда АҚШ давлати олдингидек ёвузлик сиёсатларини давом эттирмоқда, бинобарин ақл -заковатга таяниб,  тўғри ва аниқ йўллардан фойдаланиш орқали  АҚШнинг ушбу позицияси қаршисида тура олиб, аксиламал кўрсатиш керак деб таъкидладилар.

Россия президенти Владимир Путин бу учрашувда Теҳронга сафар қилиши ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан учрашганидан жуда хурсанд эканлигини изҳор этар экан, биз Эроннинг стратегик шеригимиз ва бу мамлакатни буюк қўшниймиз сифатида биламиз,  Теҳрон давлати  билан ўзаро алоқаларни кучайтириш учун барча имкониятлар ва фурсатлардан  фойдаланамиз деб таъкидлади.

Исломий Инқилоб муазззам раҳбари шунингдек кеча Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевни ўз ҳузурига қабул қилганида  икки мамлакатнинг чуқур ва тарихий муштарак маданияти ва  алоқалари ҳамда ўзаро ҳамкорликларини янада оширишлари лозимлигига ишора қилиб, дедилар: Эрон ва Озарбойжон республикаси  қўшиса саъй -ҳаракталар билан турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликлари ва муносабатларини ривожлантиришлари даркор.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Озарбойжон республикаси, Эрон ва Ироқ мамлакатларининг аксар аҳолисини аҳли байт ва исмат -таҳорат пайравлари эканлигига тўхталиб,  Озарбойжон жумҳуриятдаги ушбу муҳим ва зарурий фурсатлар  ҳамда шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг кенг қамровли ва шукуҳли азодорлик маросимларининг қадрига етиш зарур чунки бундай  маросимлар Озарбойжон  республикаси фуқароларининг миллий ўзлигини янада кучайтиради деб аниқлик киритдилар.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам ушбу учрашувда  Эронга сафар қилишини худи ўз  манзилига боргани каби эканлигини таъкидлаб,  сўнгги йиллар давомида икки мамлакат ўртасидаги кўринарли даражада ривожланиб бораётган  ҳамкорликларини  олқишлади. У ўз сўзларида  Озрабойжон республикаси Эрон билан ҳамкорликларини янада кучайтириш қарорига келгани ҳамда ҳеч бир мамлактага  икки мамлакат алоқаларида аралашиши ва дахолат қилиши учун  ижозат бермаслигини қўшимча  қилди.

Ёрлиқ