Шамхоний: Эрон мудофаа қудратини ошириш превентив сиёсатлар йўлида амалга ошади
-
Шамхоний: Эрон мудофаа қудратини ошириш превентив сиёсатлар йўлида амалга ошади
Эроннинг мудофаа қудрати ҳеч қайси бир мамлакатга таҳдид қилмайди ва ушбу мудофаани янада тараққий эттириш ҳаракатлари сиёсий жиҳатларга эмас, балки мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш ва таҳдидларга қарши курашиш мақсадида амалга оширилади
Эрон хавфсизлик олий кенгаши котиби исломий жумҳуриятнинг мудофаа қудратини кучайтиришни хусусан ракета қудратини янада мустаҳкамлашни превентив сиёсатнинг ижро этилиши йўлидаги заруриятлардан ҳисобланади деб атади.
Али Шамхоний бугун душанба куни Франция ташқи ишлар вазири билан Теҳронда учрашган чоғида шундай айтдики, Эроннинг мудофаа қудрати ҳеч қайси бир мамлакатга таҳдид қилмайди ва ушбу мудофаани янада тараққий эттириш ҳаракатлари сиёсий жиҳатларга эмас, балки мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш ва таҳдидларга қарши курашиш мақсадида амалга оширилади.
Шунингдек, Али Шамхоний Эроннинг Ироқ ва Сурияда терроримзга қарши ҳақиқий кураш олиб боришдаги саъй-ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, агар Эрон терроризмга қарши кенг кўламда кураш олиб бормаганида эди, ушбу бўҳрон Европагача етиб борарди ва Европа мамлакатларининг тинчлигига роҳна солиб, беқарорлик ва нотинчликларни келтириб чиқарар эди.
Франция ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашув чоғида Эроннинг ядровий келишувда фаол иштирок этаётганини ва ўз зиммасидаги мажбуриятларини тўла ижро этаётганини таъкидлаб, ушбу ҳаракатларни юқори баҳолади. Унга кўра, Франция ядровий битимга имзо чеккан томонларнинг ўз зиммаларига олган масъулиятлари ва мажбуриятларига қатъий ёндашишлари зарурлигини таъкидлайди ва Америка позициясини мазкур халқаро келишувни поймол этадиган ҳаракат деб билади ҳамда АҚШ томонидан кўрилаётган кескин чораларга қаршидир.