Ҳасан Руҳоний Владимир Путинни ғалаба билан табриклади 
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i31217-Ҳасан_Руҳоний_Владимир_Путинни_ғалаба_билан_табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда Владимир Путинни ғалабаси билан қутлади
(last modified 2018-08-22T17:54:30+00:00 )
март 19, 2018 18:18 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Владимир Путинни ғалаба билан табриклади
    Ҳасан Руҳоний Владимир Путинни ғалаба билан табриклади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда Владимир Путинни ғалабаси билан қутлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда Владимир Путинни ғалабаси билан табриклади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Россия президентига йўллаган табрик мактубида сўнги йилларда Теҳрон ва Москва алоқаларининг ривожланиб бораётганидан ўз хурсандчилигини билдириб Эроннинг Россия билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро кўламда ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш учун таёр эканлигини маълум қилди. 

Ҳасан Руҳоний Владимир Путиннинг янги президентлик даврида Теҳрон ва Москва муносабатларининг олдингидан кўра янада кенайишини таъкидлади.   

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин 18 март куни Россияда ўтган президент сайловларида ҳудудий сайлов комиссиялари якуний баённомоларининг 99 фоизи қайта ишлангандан кейин 76,65 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Владимир Путин Россия президенти сайловида рекорд даражадаги натижа билан ғалаба қозонди.