Руҳоний: Эрон халқи бир тан бир жон бўлиб, АҚШ ва сионистик режимга қарши кураш олиб боради
(last modified Sun, 06 May 2018 12:23:41 GMT )
май 06, 2018 17:23 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумурияти президенти, Эрон халқини АҚШ президенти Дональд Трамп ва сионистик режими қаршисида турганига ишора қилар экан, Эрон халқи уруш ва кескинликлар тарафдори эмас, аммо қатъийлик билан ўзини ҳимоя ва мудоа қилишга тайёрдир деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эрон шимоли шарқидаги Хуросоний Разавий вилоятига уюштирган сафарининг биринчи  кунида  Сабзавор халқи тўпламида  Баржом масаласи ва  бу хусусдаги АҚШ президентининг позицияларига тўхталиб,  АҚШ Эрон халқига  қарши ҳатти ҳаракатларида  ҳеч қандай натижага эриша олмайди, Вашингтон Баржом дастуридан чиққанида ҳам яқин келажакда  пушаймон бўлиши аниқдир деб таъкидлади.

Эрон президенти  ўз сўзларида АҚШ президентини Баржом дастурини бу мамлакат тарихидаги энг ёмон келишув деб эълон қилганини баён этар экан дедики,  АҚШнинг янги давлати, сионистик режими ва Саудия Арабистонидан  бошқа дунёнинг  барча мамлакатлари Баржом борасидаги Эроннинг мантиқий ҳатти- ҳаракати ва бу чорчубадаги мажбуриятларига амал қилишини олқишлашмоқда .

Ҳасан Руҳоний шунингдек АҚШ, Европа давлатлари ва дунёнинг бошқа давлатларига хитобан қўшимча қилиб айтдики,  Эрон ўзининг мудофаа қудрати ва потенсиали масаласи борасида ҳеч бир мамлакат музокара қилмайди ва  ҳар қанча қурол- яроқ зарур бўлиб қолганида  ишлаб чиқариб, ўз омборларида сақлашни давом эттиради.

У шунингдек минтақа масалаларига ишора қилиб дедики, Эрон давлати минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун Туркия ва Россия билан биргаликда Сурия , Яман ва минтақадаги бошқа мамлакатлар масалаларини муҳокама қилмоқда ва бутун жаҳонга ҳам  минтақанинг ҳар бир бурчакида терроризмга қарши курашни давом эттиришини эълон этиб келмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  Теҳрон давлати ҳеч қачон душманларга  минтақада ИШИД террорчи гуруҳи каби янги бир гуруҳни ташкил этишларига ижозат бермайди,  чунки Эрон ислом жумҳурияти минтақада тинчлик ва барқарорликни истайди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ