Лорижоний: АҚШ давлати БМТни нобуд этиш пайидадир
(last modified Tue, 15 May 2018 11:35:25 GMT )
май 15, 2018 16:35 Asia/Tashkent
  • Лорижоний
    Лорижоний

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси дедики, АҚШ давлати дунёда тинчлик ва барқарорликни тиклаш мақсадида ташкил этилган БМТ халқаро ташкилотини нобуд қилиш ҳамда Халқаро миқёсида хаос ва нотинчликларни келтириб чиқаришга уринмоқда.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Эрон парламентининг бугунги йиғилишида  АҚШ элчихонасини Тел- Авивдан Қуддуси шарифга кўчирилганлигига ишора қилар экан,  дунё мамлакатларининг кескин қоралаши шунингдек БМТ Бош Асссамблеяси ва хавфсизлик кенгаши резолюцияларини ушбу ҳатти ҳаракатга  зид бўлганига қарамай,  Вашингтон давлати  ўтган йиллардан бошлаб,  Халқаро миқёсида БМТ ташкилоти обру- эътибори ва рейтингига зарба беришни мақсад қилган деб айтди.

Лорижоний ўз сўзларида   кеча сионистик режими ҳарбийлари томонидан бегуноҳ ва ҳимоясиз фаластинликларга уюштирлган ҳужум ва ўнлаб фаластинликларни шаҳид этилганига тўхталиб,  ушбу жиноятлар АҚШ ва сионистик режими учун ҳақиқий  шармандаликдир ва тарихда абадий қолади деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси  Фаластин халқини АҚШнинг барча фитналарини ошкор этиб уни  тарихдаги энг катта шармандаликка айлантиришганини таъкидлаб,  ушбу ҳатти ҳаракатлар билан Фаластин халқи ҳамда бошқа мусулмонлар  ўртасидаги бирлик ва ваҳдат  кучайтирилади ва айни шу масала мусулмонлар ғалабасининг асли омили бўлади деб изоҳлади.

Айтиш керакки кеча АҚШ давлати  Тел-Авивдаги ўз элчихонасини Қуддуси шарифга кўчирди.

АҚШнинг ушбу ҳатти- ҳаракати билан бир вақтда сионистик режим ҳарбий кучлари ҳам бегуноҳ ва ҳимоясиз фаластинликларга ҳужум қилишди. Бу ваҳшиёна ҳужумларда 58 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 2 мингдан ортиғи жароҳат олди.

Ёрлиқ