Эртага Теҳронда Ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссия мутахассисларининг йиғилиши ўтказилади
(last modified Wed, 06 Jun 2018 13:27:32 GMT )
июн 06, 2018 18:27 Asia/Tashkent
  • Эртага Теҳронда Ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссия мутахассисларининг йиғилиши ўтказилади
    Эртага Теҳронда Ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссия мутахассисларининг йиғилиши ўтказилади

Пайшанба куни Теҳронда Эрон ислом жумҳуриятининг ҳайъати ва 4+1 мамлакатларининг делегацияси иштирокида ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссия мутахассисларининг йиғилиши ўтказилади 

Ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссия мутахассисларининг йиғилиши, эртага пайшанба куни Теҳронда Эрон ислом жумҳуриятининг ҳайъати ва 4+1 мамлакатларининг делегацияси иштирокида ўтказилади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссиянинг бундан олдинги навбатдан ташқари йиғилиши, Американинг ядровий битимдан чиққиб кетганидан кейин,

ушбу мамлакатнинг иштирокисиз 25 май куни Эрон намояндалари иштирокида ҳамда Англия, Германия, Франция, Россия вакиллари ва Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг ўринбосари иштирокида Вена шаҳрида ўтказилган эди. 

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Эрон ядровий келишувининг Америка иштирокисиз давом этиши бўлиб, Теҳроннинг иқтисодий манфаатлари ядровий келишув доирасидаги бошқа тарафлар томонидан кафолатланишидир. 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг 8-май куни Эронга қарши асоссиз айбловларни такрорлаб ядровий келишувдан чиқишини эълон қилиши ва келаси 3 ойдан 6 ойгача муддатдан сўнг ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилишини маълум қилиши ортидан, Европа мамлакатлари Эрон билан мазкур ядровий келишувни сақлаб қолиш учун музокараларни бошлашди.   

Ёрлиқ