июн 26, 2018 16:33 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қозоғистон-Эрон юк ташиш коридори ӯз фаолиятини бошлади

Бугун Анзала эркин иқтисодий зонасидаги Каспий портидан Эрон кемаси Қозоқистон ва Хитой йӯналиши бӯйича йӯлга тушди. Шу билан Хитой-Қозоғистон-Эрон юк ташиш коридори ӯз фаолиятини бошлади. Лойиҳанинг очилиш маросимида Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг биринчи ӯринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий қатнашди.

Эрон телерадио комитети томонидан тарқатилган хабарга кӯра Анзала эркин иқтисодий минтақасининг бош директори Ризо Масрур бу улкан каридорнинг очилиш маросимида деди: Хитой-Қозоғистон-Эрон юк ташиш коридори ишга туширилгач, Каспий денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар ӯртасида ӯзаро тижорат муносабатлари ривожланиши билан бирга юкларни тез ва арзон нархларда етказиш имконияти ҳам яратилади.

У шунингдек, Каспий порт мажмуасининг қурилишига тӯхталиб, илова қилди: бу улкан порт қуриб битказилгач, Анзала эркин иқтисодий зонаси Хитой товарларини Эроннинг Ғарбидаги мамлакатларга, шунингдек бу мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Хитой ва Қозоғистонга сотиш марказига айланади.

 

Ёрлиқ