июн 26, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • Эрон Ички ишлар вазирининг ӯринбосари: Эрон ва Туркманистон муносабатлари тарихийдир

Туркманистон Ички ишлар вазирининг ӯринбосари Мардон Муродов билан Теҳрондаги мулоқоти чоғи Эрон Ички ишлар вазирининг ӯринбосари икки мамлакат президентларининг ӯзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасида қилаётган сай-ҳаракатларини таъкидлаб деди: Эрон ва Туркманистон муносабатлари тарихийдир.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра мулоқот чоғи Эрон Ички ишлар вазирининг ӯринбосари Ҳусайн Зулфиқорий тероризм, уюшган жиноятчилик, ИШИД кучларининг Ироқ ва Суриядан Афғонистонга келтирилиши каби муштарак таҳдидларни тилга олди. У шунингдек, ҳар икки мамлакатни ташвишга солган гиёҳванд моддалар контрабандаси ва унга қарши кураш масаласига тӯхталиб, илова қилди: Эроннинг сай-ҳаракати бӯлмаганида Туркманистон каби давлатлар гиёҳванд моддалар транзитининг асосий йӯналишига айланарди. У шунингдек, Эрон террорчилик, гиёҳванд моддалар котрабандаси ва ноқонуний мигратсиянинг олдини олишга ҳаракат қилмаса, минтақа мамлакатлари жиддий муаммоларга гирифтор бӯлиши муқаррар эканлигини эслатди.

Туркманистон Ички ишлар вазирининг ӯринбосари Мардон Муродов Эронга сафаридан мақсад икки томонлама муносабатларни, айниқса гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш мавзусидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашдан иборат эканлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ