Лорижоний: Душман оғзаки таҳдид қилиб, Эрон билан уруш қилишга журъат қилолмайди
(last modified Mon, 23 Jul 2018 12:17:29 GMT )
июл 23, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Душман оғзаки таҳдид қилиб, Эрон билан уруш қилишга журъат қилолмайди
    Лорижоний: Душман оғзаки таҳдид қилиб, Эрон билан уруш қилишга журъат қилолмайди

Эрон ислом жумҳуриятининг ракета имкониятларининг ўсиши анчагина илгарилаб кетди ва сезиларли даражада тараққий этди

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг ракета имкониятларининг ўсиши анчагина илгарилаб кетди ва сезиларли даражада тараққий этди. Душман оғзаки таҳдид қилиб, Эрон билан уруш қилишга журъат қилолмайди. 

Али Лорижоний якшанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг мамлакат ташқарисидаги намоянларининг раислари билан Теҳронда учрашган чоғида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти юқори даражада мудофаа қудратига эга бўлиб, ушбу қудрат Эрон ислом жумҳуриятини ҳимоя қилишга етарлидир. 

Эрон парламенти раисининг маълум қилишича, душман Эронга таҳдид қилиш билан иш битмаслигини жуда яхши билади. Шунинг учун ракеталар ҳақида музокара қилмайди. Балки, Эрон ракеталарининг узоққа бориш масофаси хусусида сўз юритишади холос. 

Лорижоний, минтақавий масалаларга ва Эроннинг Ироқ ва Сурияда терроризмга қарши курашдаги жиддий азму қарорига ишора қилиб шундай айтдики, Эроннинг Сурия ва Ироқдаги террорчиларга қарши амалга оширган қақшатқич зарбаси, Эронда тинчлик ва осойишталикнинг барқарор ва бардавом бўлишига сабаб бўлди. 

Шунингдек, Эрон парламенти раисининг қўшимча қилишича, Сионистик режим парламентида яҳуд мамлакатини ташкил этиш учун қабул қилган қонуни, минтақада кескинликларнинг авж олишига янада туртки беради.  

Ёрлиқ