Американинг ӯзи жорий этган санкциялар ҳақидаги ёлғони
Америка ҳукумати Эронга қарашли чӯкиб кетган кема ҳамда 6 йил бурун ёпилган банкни ҳам санкциялар рӯйхатига киритган. Аммо бу уқувсизлигини изоҳлашдан бош тортди.
Американинг Ньюз-Вик газетаси Эрон Ташқи ишлар Вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг Эроннинг чӯкиб кетган кемаси ва бундан илгари ёпилган банкининг санкциялар рӯйхатига киритилгани ҳақидаги твитини нашр этиб, Америка томони бу хабар ҳақида изоҳ бермаганини ёзди.
Зариф душанба куни ӯзининг шахсий Твиттер саҳифасида шундай ёзди: АҚШ ӯзининг психологик амалиётида санкциялар рӯйхатини тӯлдириш учун бундан 6 йил илгари ёпилган банкни ва ӯтган йили чӯкиб кетган ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган эрон ихтиёридаги кемани ҳам санкциялар рӯйхатига киритди.