Инқилоб Раҳбари: қудратли Ироқ душманлар қаршисида тура олади
(last modified Sat, 17 Nov 2018 16:17:30 GMT )
ноябр 17, 2018 21:17 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: қудратли Ироқ душманлар қаршисида тура олади

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ироқ президенти ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Ироқдаги миллий бирликни сақлаш, дўстни душмандан фарқ қилиш, ёвуз душман қаршисида тура олиш, ёш кучларга таяниш ҳамда пешволар билан алоқаларни кучайтиришни муаммоларга ечим топиш ва душманлар устидан ғалаба қозонишнинг йўли эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  Ироқ президенти Барҳам Солеҳ ва бу мамлакат делегацияси билан учрашувида Ироқда ўтказилган парламент сайловлари ҳамда, президент, бош вазир ва бошқа масъулларнинг муваффақиятли сайланганидан қониқиш билдириб, кўп зулм- истибодни бошдан кечирган Ироқ халқи мустақил бир мамлакатга эга бўлди,  шу сабабдан овоз бериш ва сайлаш ироқликларнинг қонуний ҳаққидир,  деб айтдилар.

Ул Ҳазрат ўз сўзларида  Ироққа душман бўлган айрим давлатлар Ироқ халқини ушбу буюк ғалаба ва ютуқлар таъмини татиб кўрмаслиги ҳамда минтақа ва Ироқда доимо нотинчликлар ҳукм суришини истайдилар,  деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманиай ҳазратлари  фитналарга қарши курашнинг ягона йўлини Ироқдаги  араб, курд, шиа ва суннийлардан иборат фуқароларнинг бирлиги ва ваҳдатининг гаровидадир деб баён этдилар.

Ул Ҳазрат  дўстни душмандан фарқ қилиш  ташқи сиёсатидаги муҳим масала эканлигини эслатиб, минтақада ва минтақадан ташқаридаги айрим давлатлар  ислом дини, шиа ва сунний мазҳабларига нисбатан гина , душманлик ва нафратга эга бўлиб,  Ироқ ички ишларига аралашишга давом беришмоқда. Ушбу душманлар қаршисида тура олиш зарурий бир амрдир деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Эрон ислом жумҳурияти масъулларини Ироқ билан кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга қизиқаётганини таъкидлаб,  мен ҳам икки давлат ва халқ ўртасидаги  алоқаларнинг тобора ривожланишига ишонаман,  деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  шунингдек  обру-эътиборли, кучли, мустақил ва ривожланган Ироқ мамлакати Эрон учун жуда муҳим ва аҳамиятлидир ва бизлар доимо ироқлик биродарларимизнинг ёнидамиз,  деб баён этдилар.

Инқилоб раҳбари шу йилги Арбаъийн маросимларида икки миллиондан ортиқ эронликларнинг Карбалога боришганига тўхталиб,  Арбаъийн маросимидан қайтиб келганидан кейин ҳар бир эронликнинг қалби Ироқ халқининг меҳрибонлиги, меҳмондорчилигидан , миннатдорчилик, қувонч ва шодликка тўлган эди, бу эса эронлик зиёратчиларга мезбонлик қилишда ироқликлар буюклигининг нишонасидир,  деб айтдилар.