Генерал Жаъфарий: Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги минтақа мамлакатлари томонидан таъминланади
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони, Эрон жанубида жойлашган Форс Кўрфазидаги Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги фақат минтақа мамлакатлари томонидан таъминланади деб айтди.
Генерал Муҳамадали Жаъфарий ўз сўзларида ушбу хавфсизликни таъминлашда Эрон ислом жумҳуриятини муҳим ва асосий ролини қўшимча қилди.
Бугун Исломий Инқилоб соқичлар корпуси бош қўмондони, Эрон жанубидаги Бумўсо оролида сўзлаган нутқида, минтақадан бўлмаган айрим бегона давлатлар Эрон қўшниларини ихтилофлар томон тарғиб этишмоқда, аммо бундай ҳатти- ҳаракатлар бутунлай самарасиздир деб изоҳлади.
Генерал Жаъфарий шунингдек, бугунги кунда Эронга дўст халқлар ва давлатлар Эрон улар билан биродарлик ва дўстона муносабатда эканлигини била олишган деб қўшимча қилди.
Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси бош қўмондони Бумўсо оролини Эрон ислом жумҳуриятининг юраги эканлигини таъкидллаб, душманлар Бумўсо оролини исломий Эроннинг ажралмас ҳудуди эканлиги ҳамда эронлик ҳарбий кучлар мудофаа соҳасидаги куч -қудрати ва маълумотлари билан ушбу ҳудуднинг ҳар бир қаричини мудофа этишга тайёр эканлигини яхши биладилар деб аниқлик киритди.
Генерал Жаъфарий: Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга мурожаати тинчлик ва дўстликдир
Генерал Жаъфарий: Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга мурожаати тинчлик ва дўстликдир