Лорижоний: эронлик чегарачиларга қарши такфирий ёлланмларнинг ҳужуми душманлар ёвузлигининг авжидир
(last modified Thu, 14 Feb 2019 12:58:32 GMT )
феврал 14, 2019 17:58 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: эронлик чегарачиларга қарши такфирий ёлланмларнинг ҳужуми  душманлар ёвузлигининг авжидир

Эрон парламенти раиси Хош-Зоҳидон магистралида эронлик чегарачилар минган автобусга қарши амалга оширилган террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, бу теракт душманларининг Эрон халқига қарши ёвузлиги ва зулмининг авжидир деб изоҳлади.

Чоршанба куни Эрон ислом жумҳурияти чегарачиларини ўз ичига олган автобус Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон магистрал йўлида террорчилик ҳужумига дуч келди. Ушбу ҳужумда 27 нафар Эрон чегарачилари шаҳид бўлди ва 13 нафари эса оғир тан жароҳати олди. 

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний, ўз мурожаатида,  ушбу теракт Польша пойтахти Варваша  шаҳрида АҚШ ва сионисти режим бошчилигида Эронга қарши бошланган конференция билан бир вақтда ҳамда Эронда нишнланган Исломий Инқлоб ғалабасини 40 йиллиги ортидан рўй берди деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси ҳам шаҳид бўлган эронлик чегарачилар аҳли оилаларига ҳамдардлик билдирди. 

Ёрлиқ