Генерал Боқирий: Покистондаги террорчиларр фаолияти давом этганида Эрон жиддий чоралар кўради
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси, Покистон ҳудудларида терорчилик гуруҳчалар ҳарбий марказларининг фаолияти ва ҳаракатларини тўхтатмаганида, Эрон давлати БМТ устави асосида ушбу марказларга қарши амалий ҳаракатларни бошлайди деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Қум шаҳрига уюштирган сафарида мухбирларга берган интервьюсида, Эрон давлати Исломобод давлатидан Покистондаги айрим минтақаларини ушбу террорчилик гуруҳлардан тозалашини сўраб, акс ҳолда Эрон қуролли кучлари ушбу гуруҳчани йўқ қилиш учун минтақада амалиёт ўтказишини эълон этмоқда деб айтди.
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек, Эрон хавфизликига зарба бериш учун минтақадаги айрим реакцион режимларни фитналарига ишора қилиб, Арабистон ва БАА режимлари Эрон ичкарисида нотинчликларни яратиш учун Покистон ҳудудларида террорчилик гуруҳчаларнинг махфий ва ярим махфий базаларини вужудга келтиришган деб изоҳлади.
Генерал Боқирий ўз сўзларида ўтган икки ой ичида, Эронга қарши уюштирилган террорчилик амалиётларнинг 95 фойизининг олди олингани ва чипакка чиқарилганини эълон этиди.