Инқилоб раҳбари : Европа давлатлари ядровий келишув масаласида орқадан пичоқ урдилар
Исломий Инқилоб муазам раҳбари ядровий келишувдаги Европа давлатларининг масъулияти ва улар амалга ошираётган ҳаракатлар орасисда ердан осмонгача бўлган фарқни таъкидлаб, Европа давлатлари Халқаро ядровий келишув масаласида орқадан пичоқ урдилар деб айтдилар.
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳижрий-шамсий янги йилнинг биринчи кунида Муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамларида зиёратчиларнинг қизғин тўпламида сўзлаган нутқида, Эрон ва 6 мамлакат ўртасидаги шартнома бўлган Халқаро ядровий келишув масаласида АҚШнинг ушбу муҳим келишувни тарк этганидан кейин, Европа давлатлари АҚШ қаршисида тура олиб ўз мажубриятларини сақлаши лозим эди, аммо улар АҚШ қаршисида тура олмайдиар. Бунга илова Европа давлатлари доимо Эронга ҳам ядровий келишув доирасида қолишини тавсия этишади, аммо ўзлари амалий равишда Халқаро ядровий келишувдан чиқишган, чунки Эронга қарши янги санкцияларни қўлладилар деб изоҳладилар.
Инқилоб раҳбари Эрон ва Европа ўртасида молиявий каналларни очишга тўхталиб, бу молиявий каналлар кўпроқ аччиқ ҳазилга ўхшайди ва ҳеч қандай мантиқ ва маъноси йўқ деб таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари иқтисодий пренвантив қудратнинг янги босқичига етишнинг ягона йўлини Ғарб давлатларининг ёрдами ва уларнинг шериклигига умид қилмасликда эканлигига ишора қилар экан, Ғарб давлатлари тарихдаги санкциялари ва амалий равишдаги позициялари уларни фақат фитна, низо, хиёнат қилиш ҳамда орқадан пичоқ уриш билан оддатланганини мушоҳада қилиш мумкин, бинобарин улардан содиқлик, ёрдам ва шерикликни умид қилиш мутлақо нотўғридир деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муззам раҳбари кириб келган ҳижрий -шамсий 1398 -чи йилни " фурсат ва имкониятлар йили" эканлигини айтиб, албатта иқтисодий қарамақаршиилкларда душманни мағлуб этамиз ва Алоҳ лутф марҳамати билан бу мақсадимизга эриша оламиз, аммо бу етарли эмас балки превентив -ўз ўзимизни мудофаа ва ҳимоя қилиш босқичига эришишимиз шарт ва зарурдир деб баён қилдилар.
Ул Зот душманларни Эроннинг мудофаа қудратини тан олишларига тўхталиб, мудофаа арсасидаги Эрон потенсиали ва қудрати ҳаққатан ҳам исломий жумҳуриятни превентив қудратининг нишонасидир. Ушбу қудрат санкциялар даврасида қўлга киритилган ва иқтисодий масалаларда ҳам санкцияларни фурсат ва имкониятга айлантириб айни бундай потенсиал ва првентив қудратга эриша олишни имкони бор деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, Ғарб яъни Европа ва АҚШдаги сиёсатларни золимлик, зўравонлик, мантиқсизлик ва тамаъгирликка асосланганини баён қилиб Ғарб сиёсатчилари афтидаги олифталигининг аксича, ботинида дарҳақиқат ваҳший ва ёвуз кимсалардир, деб қайд этдилар.
Ул ҳазрат Ол Сауд режимини минтақадаги энг ёвуз ва ёмон , золим, диктатор ва бошқаларга қарим бўлган режим эканлигини таъкидлаб, Ғарб давлатлари шундай бир режим учун ядровий имкониятлар яратиб, ракета ишлаб чиқариш марказларни йўлга қўйишга уринишмоқда, чунки Саудия режими уларга қарамдир. Аммо Ол Сауд режими ракета ишлаб чиқарганида ҳам бизлар яқин келажакда бу ракеталарни исломий мужоҳидлар қўлига ўтишини биламиз деб эълон этдилар.