Имом Али Ан-Нақий /а/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
август 17, 2019 11:14 Asia/Tashkent
Ҳижрий -қамарий 1440 зийҳижжа ойининг 11- чи куни, милодий ҳисоб билан 17 август куни шиа мусулмонларининг ўнинчи имоми -Имом Ҳодий лақаби билан машҳуор бўлган, Ҳазрат Имом Али Ан -Нақий /а/ валодат кунларига тўғри келади.
Ҳазрат Имом Али Ан-Нақий ҳижрий- қамарий 212 чи йил Мадина шаҳри яқинида дунёга келган.
Ул зотнинг машҳур лақабларидан бири имом Ҳодийдир.
Ҳазрат имом Ҳодий /а/ ҳақиқий ислом сиймосини таништиришда кўп хизматлар қилган.
Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам ушбу муҳим фурсатдан фойдаланиб, Имом Ҳодий /а/ валодат кунлари муносабати билан барча мусулмонлар ва дунё эрксеварларини табриклайди.