Исломий Инқилоб раҳбари: Яман урушни тўхтатилиши минтақада ижобий таъсирини ўтказади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48062-Исломий_Инқилоб_раҳбари_Яман_урушни_тўхтатилиши_минтақада_ижобий_таъсирини_ўтказади
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятини муддатлардан олдин Ямандаги урушни тўхтатиш учун 4 моддадан иборат лойиҳани таклиф этганига ишора қилиб, Яман уруши тўғри ва мантиқий тарзда тугатилса, минтақада ижобий таъсирини ўтказиши мумкин деб айтдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 14, 2019 11:59 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб раҳбари: Яман урушни тўхтатилиши минтақада ижобий таъсирини ўтказади

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятини муддатлардан олдин Ямандаги урушни тўхтатиш учун 4 моддадан иборат лойиҳани таклиф этганига ишора қилиб, Яман уруши тўғри ва мантиқий тарзда тугатилса, минтақада ижобий таъсирини ўтказиши мумкин деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари мтабуот идорасининг хабар қилишича, кеча Исломий Инқилоб муаззам  раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Покистон Бош вазири Имрон Хон ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида Эрон ва Покистон ўртасидаги алоқаларни жуда чуқур ва халқона эканлигини таъкидлаб,  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун ушбу муҳим вазият ва ўзандан фойдаланиш зарурлигини қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари  Эрон ва Покистон халқлари ўртасидаги халқона ва яқин алоқаларининг намуналарини мисол келтириб,  Эрон ислом жумҳуриятининг Покистонга нисбатан қарашлари ва нуқтаи назари биродарлик, дўстона ва яхшиқўшничиликка асослангандир деб изоҳадилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда  муҳим ва мислсиз фурсат -имкониятлари билан бир пайтда, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлиши, чегаралари хафсизлигини янада юксалтирилиши ҳамда газ қувурлари каби лойиҳаларни янада мукаммаллаштирилиши лозимлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Покистон давлатини ўта нозик ва хавф- хатарли Осиё ғарби минтақасида тинчлик ва барқарорликни вужудга келтириш йўлидаги Покистон давлатининг саъй ҳаракатларини олқишлаб, барча давлатлар минтақа салбий ҳодисаларни келиб чиқилишини олдини олишда ҳисса қўшиши лозимлигини қайд этдилар.

Ул Зот шунингдек минтақадаги айрим режимларни Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳларни ҳимоя этиши ҳамда Яманда уруш ва хунрезликларни давом эттиришларидан афсусланиш билдирдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида биз ушбу мамлакатларга қарши душманлик қилиш пайида эмасмиз, аммо улар АҚШ дастури асосисда ҳаракат қилиб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШ талаботлари ва истак -хоҳишлари доирасида амал қилишмоқда деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари  Эрон ислом жумҳуриятини ҳеч қачон  биринчи бўлиб урушни бошламаганига тўхталиб,  албатта бошқа ҳар бир томон Эронга қарши урушни бошласа, шубҳасиз пушаймон бўлади деб эълон этдилар.

Бу учрашувда Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам  Эрон ва Покистонни иккита биродар мамлакат эканлигини таъкидлаб,  Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенагйтириш лозимлигини қайд этди. У шунингдек биз Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз, чунки Эрон давлати хусусан савдо- тижорат ҳавзасида муҳим шерикимиздир деб айтди.