Руҳоний: Эрон халқи бегоналарнинг барча босимлари қаршисида ментиндек тура олган
(last modified Sun, 10 Nov 2019 09:36:31 GMT )
ноябр 10, 2019 14:36 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқи бегоналарнинг барча босимлари қаршисида ментиндек тура олган

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқига зарар етказиш учун душманларнинг фитналарига ишора қилар экан, Эрон халқи бир тан бир жон бўлиб, душманлар ва бегоналарнинг барча босимлари ва сиёсатлари қаршисида тура олган деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон марказидаги Язд халқининг қизғин тўпламида Эрон халқининг ўз ватани ва мамлакатига хизмат қилиш ва фидокорлик кўрсатишда янада тайёр бўлганига тўхталиб, АҚШ давлати Эроннинг буюк халқини ҳар қандай босимлар ва душманона сиёсатлар қаршисида тура олишини яхши билади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Эронда иқтисодий вазиятни анча яхшиланганининг далили бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ва маълумотларга тўхталиб,  душманларнинг барча босимлари билан бир пайтда,  нефтдан бўлмаган маҳсулотлар экспорти янада авж олган ва Эроннинг иқтисодий вазияти ойдан ойга яхшиланмоқда деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўз сўзларида Эронда 53 миллиард бочка нефтдан иборат янги нефт захираларини топилганини баён этар экан, душманларни Эрон халқига босим ўтказиш мақсадида Эрон нефтини сотиш йўлига монеалар яратаётган вазиятда эронлик инженерлар ва ишчилар мамлакатда 53  миллиард бочкадан иборат буюк нефт манбаини кашф этдилар деб эълон этди.

   

Ёрлиқ