Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади
(last modified Tue, 26 Nov 2019 09:55:51 GMT )
ноябр 26, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқи тартиби қайта кӯриб чиқилиши лозимлиги ҳақидаги Эроннинг нуқтаи назарини яна бир маротаба таъкидлаб, деди: Хавфсизлик Кенгаши ва унинг аъзолари ӯз амаллари ҳақида жаҳон ҳамжамиятига ҳисобот беришлари керак.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра душанба куни Мажид Тахтиравончи БМТ 74-Умумий Ассамблеяси доирасида Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишга бағишланган йиғилишда илова қилди: Халқаро тинчлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш масъулияти бу Кенгаш зиммасидадир. Афсуски,  Кенгаш кутганимиздек амал қилмаяпти.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили қайд қилдиким: бу Кенгаш жуда кӯп мавзуларга бефарқ қараб, айрим хос мавзуларда бутун қудратини намоён этади. Шунингдек у айрим доимий аъзолари томонидан эксплуататсия қилинади.

Мажид Тахтиравончи шунингдек илова қилди: Хавфсизлик Кенгашининг фаолиятига баҳо берадиган олтин стандарт бу адолат ва халқаро қонунчиликдир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили ӯз сӯзини давом эттириб, деди: ана шу меъёрлар асосида БМТ Хавфсизлик Кенгаши фаолиятига баҳо берадиган бӯлсак, мисол учун бизнинг минтақамиз вазияти бӯйича анчайин илгариги ҳодисалар--Фаластин, Сурия ва Ливан айрим ҳудудларининг ноқонуний равишда босиб олиниши, Саддомнинг Эронга нисбатан тажовузи ҳамда Американинг Ироққа тажовуз қилишидан бошлаб, Ғазза бӯлгасининг ғайриинсоний бир тарзда қамал қилиниши ёхуд Яманда даҳшатли инсоний бӯҳроннинг вужудга келтирилиши каби аянчли ҳодисалар бу Кенгаш фаолиятида адолат ва қонун етишмаслигининг ёрқин намунасидир.

Мажид Тахтиравончининг фикрича, Кенгашда адолат ва қонун ҳокимиятини жорий қилиш учун Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш ихтиёрий вариант бӯлмай, балки муаммони ҳал қилишнинг асосий йӯлидир.

Ёрлиқ