Зариф ва Алавий  Теҳронда минтақа хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишди
(last modified Tue, 03 Dec 2019 12:32:01 GMT )
декабр 03, 2019 17:32 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Алавий  Теҳронда минтақа хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишди

Уммон султонлиги Ташқи ишлар вазири  Эрон Ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди.  Кеча Теҳронда амалга оширилган бу мулоқотда Эрон Ташқи ишлар вазири  Муҳаммаджавод Зариф ва Уммон Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар тӯғрисида фикр алмашдилар. Бу кейинги 9 ой давомида Уммон Ташқи ишлар вазирининг Теҳронга учинчи сафари ҳисобланади.

Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Саййид Аббос Ироқчи Пекинда ӯтказган музокаралардан сӯнг Японияга йӯл олиб, кеча у ерда   “Ӯрта Шарқдаги асосий қудратлар ва уларнинг халқаро хавфсизликка таъсири” номли йиғилишда қатнашиб,  минтақа хавфсизлиги ва Баржом келишуви ҳақида Эроннинг мавқеини баён қилди.

Ироқчи Токио йиғилишида илова қилди: Ғарбий Осиё минтақаси бугун ҳар қачонгидан кӯра тинчлик ва осойишталикка эҳтиёж сезади. Минтақа мамлакатлари эса ӯзлари ӯз минтақа хавфсизлигини таъминлай олишлари лозим.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам БМТ  умумий  ассамблеясининг бу йилги ялпи мажлисида  “Умид коалитсияси” яъни Ҳурмуз осойишталик дастури” (Hormoz Peace Endeavor) тарҳининг тақдимотини ӯтказди. Бу тарҳнинг мақсади минтақа мамлакатларида   тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишга эришишдан иборат эди.

Тарҳда Форс Кӯрфазида ички ҳамкорликлар асосида минтақа хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилган.

Тажрибадан маълумки, минтақа масалаларини ташқаридан туриб эмас, балки минтақанинг ичкарисдан ҳал қилиш мумкин. Ташқаридан кириб келганлар минтақага осойишталик келтиролмайдилар. Америкаликлар 2001 йилдан бери минтақада мавжуд бӯлсаларда, ҳеч қачон тинчлик-осойишталикни таъмин қилишолмади.

Эрон Миллий хавфсизлик Олий Кенгашининг котиби Али Шамхонийнинг Уммон Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий билан Теҳронда ӯтказган мулоқотидаги фикр-қарашлари ҳам шу нуктага ишора қилади.

Шамхоний Американинг Форс Кӯрфазига осойишталик келтириш мақсадида халқаро коалитсия тузиш ҳаракатларининг натижа бермаганини эслаб, илова қилди: янги-янги жангларни вужудга келтириб, террорчиликни ривожлантириш йӯли билан минтақани ҳалокатга тортган мамлакатлар ӯз фойдасига минтақани ғорат қилишдан бошқа мақсадни кӯзламасликлари айни ҳақиқатдир.

Шунингдек, Яман урушининг давом этиши босқинчи қудратлар ва уларнинг минтақадаги гумашталарининг жангталаблик майлларининг натижаси эканлигини таъкидлаган Шамхоний деди: бу геноцид урушининг давом этиши фақат ва фақат минтақа хавфсизлиги ва осойишталигининг асосий душмани Америка ва Исроилнинг фойдасигадир. Арабистон жасоратли Яман халқининг нуқтаи назарига таслим бӯлиб, минтақа тинчлик-осойишталигига хавф солишдан қӯл тортиши лозим.

Bloomberg  нашрининг ёзишича: Американинг ҳомийлигидан кӯнгли совиган Форс Кӯрфази соҳилидаги араб  мамлакатлари  Эрон билан  муносабатни яхшилаш йӯлларини қидиришяпти. Бу нуфузли нашриянинг фикрича, араб мамлакатлари Трампнинг Эронга қарши сиёсатларидан тобора узоқлашмоқдалар.

Уммон Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий ҳам мулоқот чоғи минтақавий ва халқаро масалаларда Мақсат ҳамда Теҳроннинг нуқтаи назари бири-бирига яқин эканлигини таъкидлаб, деди: Минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлашнинг гарави минтақа мамлакатларининг ӯзаро  келишуви  ва бир-бирини англаши ҳамда орадаги ихтилофларга барҳам беришдир.

Маълумки, Теҳрон ҳеч қачон минтақада таҳдид ва ӯз қудратини намойиш қилиш тарафдори эмас. Шу нуқтаи назардан Уммон Ташқи ишлар вазирининг Теҳрондаги мулоқотларини минтақадаги ҳамкорлик заминаларини вужудга келтириш учун дипломатик сай-ҳаракатлар деб аташ мумкин. Бу ишлар эса минтақа хавфсизлиги учун жиддий ҳаракатда бӯлган минтақа мамлакатлари учун ӯзаро ҳамкорликлар заминасини вужудга келтириши мумкин.

 

 

 

 

Ёрлиқ