Эрон ғарбидаги газ баллони портлаши натижасида 11 киши ҳалок бӯлди
декабр 06, 2019 17:22 Asia/Tashkent
Эрон ғарбида тӯйга келган меҳмонларнинг 11 нафари газ баллони портлаши натижасида ҳалок бӯлди
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра бу ҳодиса Курдистон вилоятининг Сиқз туманида пайшанбадан жумага ӯтар кечаси юз берган.
Соғлиқни сақлаш мулозимларининг маълумотига кӯра газ баллони портлаши натижасида 11 нафар, тӯйга келган меҳмонлар жумласидан 5 бола ва 5 аёл жон берган, 38 нафар жароҳатланганларнинг 3 нафари оғир аҳволда.
Ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни ӯчириб, жароҳатланганларни касалхоналарга етказишди.
Ёрлиқ