Эрон ғарбидаги газ баллони портлаши натижасида 11 киши ҳалок бӯлди
(last modified Fri, 06 Dec 2019 12:22:20 GMT )
декабр 06, 2019 17:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ғарбидаги газ баллони портлаши натижасида 11 киши ҳалок бӯлди

Эрон ғарбида тӯйга келган меҳмонларнинг 11 нафари газ баллони портлаши натижасида ҳалок бӯлди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра бу ҳодиса Курдистон вилоятининг Сиқз туманида  пайшанбадан жумага ӯтар кечаси юз берган.

Соғлиқни сақлаш мулозимларининг маълумотига кӯра газ баллони портлаши натижасида 11 нафар, тӯйга келган меҳмонлар жумласидан 5 бола ва 5 аёл жон берган, 38 нафар жароҳатланганларнинг 3 нафари оғир аҳволда. 

Ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни ӯчириб, жароҳатланганларни касалхоналарга етказишди.

Ёрлиқ