Эрон Қозоғистон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирди
(last modified Fri, 27 Dec 2019 13:37:01 GMT )
декабр 27, 2019 18:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий
    Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби бугун Қозоғистондаги авиаҳалокатдан афсўсланиш изҳор этиш зимнида, ушбу мамлакатнинг халқи, давлати ва қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Сайид Аббос Мусавий ушбу ҳалокат муносибати билан Қозоғистон халқи ва давлатига тасаллият билдириб, қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига ҳамдардик изҳор этиб, тан жароҳати олган ва мажруҳ бўлганларга соғлиқ-саломатлик тилади.

Қозоғистонинг мусофир ташувчи самолёти 95 нафар пассажири билан бугун эрта эрталаб ҳалокатга учради.

Қозоғистоннинг "Бик Аэр" авиакомпаниясининг 2100 рейси бугун маҳаллий вақт билан соат 7:5 дақиқада Алмаато аэропортидан Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрига учаётган вақтида қулаб тушди.

Бу авиаҳалокатда камида 15 киши ҳалок бўлиб, 60 нафардан ортиқ мусофирлар тан жароҳати олишди.

Ушбу авиаҳалокатда айрим ярадор бўлганларнинг аҳволи оғир деб баҳолашмоқда.  

Ёрлиқ