Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ракета зарбаларида АҚШ террорчи ҳарбийларидан 80 нафари ҳалок бўлди
(last modified Wed, 08 Jan 2020 07:22:19 GMT )
Январ 08, 2020 12:22 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ракета зарбаларида АҚШ террорчи ҳарбийларидан 80 нафари ҳалок бўлди

Ислом Инқилоби соқчилар корпусидаги огоҳ масъуллар бугун эрта тонгда Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига берилган ракета зарбаларда 80 нафар АҚШлик террорчи ҳарбийлар ҳалок бўлиб яна 200 нафар жароҳатланди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпусидаги огоҳ масъулларидан бири,  Форс ахборот агентлигига берган интервьюсида  Эроннинг ракета ҳужумида АҚШнинг кўп ҳарбийларини ҳалок бўлганига ишора этиб,  аниқ маълумотларга асосан  Ислом Инқилоб соқчилар корпуси зарбалари ортидан АҚШ вертолётлари жароҳатланган шахсларни Ироқнинг Аланбор вилоятидаги Айнуласад базасидан чиқаришган деб эълон этди.

Олдинроқ ҳам огоҳ манбалар  АҚШ кучлари жароҳат олганлар ва ўлдирилган шахсларни тезлик билан олиб чиқиб талофатни кам қилиб кўрсатшига уринаётгани ҳақида хабарлар тарқатишганди.

Ушбу манбага кўра  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  ракеталарини бу базанинг 20 нозик нуқталарни нишонга олинган ва ҳужумда Айнуласад базасидаги АҚШнинг кўп вертолётлари ва  учувчисиз учоқлари йўқ қилинган.

Хабарга асосан  Ислом Иниқлоби соқчилар корпуси  йўллаган ракетларнинг ҳеч бирини АҚШнинг ҳаво ҳужумига зид радар системаси томонидан уиб туширилмаган.

Огоҳ манбанинг таъкидлашича,  минтақадаги АҚШнинг 104 нозик нуқтаси ва базаси аниқланган ва АҚШ яна хатоликка йўл қўйганида уларнинг барчаси яксон қилинади.

 

Ёрлиқ