Эрон ва Туркманистон президентлари ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Thu, 30 Apr 2020 06:43:00 GMT )
апрел 30, 2020 11:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон президентлари ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди

Эрон ва Туркманстон президентлари икки мамлакатнинг маданий муштаракликлари ҳамда турли арсаларда кенгайиб бораётган ўзаро дўстона алоқаларига ишора этиб, икки халқ манфаатларини таъмин этиш йўналишида кўптомонлама ҳамкорликлар ва муносабатларини ривожлантиришни таъкидладилар.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркмнистон президенти Gurbanguly Berdimuhamedow  телефон орқали суҳбатларида  бир- бирини Муборак Рамазон ойи муносабати билан табриклаб,  Теҳрон ва Ашхобод давлат масъуларини  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни олдинги вазиятига қайтариш ва соғлиқни сақлаш дасуруламалларига бутунлай риоя қилиш орқали қўшма чегараларида товар айирбошлаш мезонини кучайтиришга саъй-ҳаракт қиалётганини алоҳида қайд этдилар.

Эрон ва Туркманистон президентлари  коронавирус натижасида дунёнинг аксарият мамлакталарида вужудга келган муаммоларга тўхталиб,  коронавирусга қарши курашда барча мамлакатларнинг ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлигини зарурий бир амр эканлиги ҳамда ҳар икки мамлакат ўртасида ўзаро алоқаларни кучайтириш зарурлигини эълон этдилар.

Ҳасан Руҳоний суҳбат давомида  Эрон давлатини коронавирусга  қарши курашда яхши мувафақиятларга эришганини баён этиб, Теҳрон давлати Туркманистон томонига коронавирусга қарши курашиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр деб қўшимча қилди.

Туркманистон президенти,  ҳам  суҳбат жараёнида, минтақанинг иқтисодий муносабатларида Эроннинг муҳим ролига ишора этиб,  Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро эҳтиром асосида  ҳамкрликлар ва алоқларни кенгайтириш Ашхобод давлатининг энг асосий принсипларидан ҳисобланади деб аниқлик киритди.