Эрон ва Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилди
(last modified Sun, 21 Jun 2020 08:30:19 GMT )
июн 21, 2020 13:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилди

Ёз фаслининг кириб келиши билан Эрон ва Ўзбекистон осмонларида қисман қуёш тутилиши кузатилди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг хабар қилишича,  бугун Эронда эрталаб Теҳрон вақти билан соат 9:04-11:37 дақиқага қадар қуёш тутилиши кузатилди.

Шунингдек 21 июнь куни Ўзбекистонда ҳам қисман қуёш тутилиши кузатилди. Мазкур астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 10:01 да бошланиб, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилди.

Ушбу астрономик ҳодиса Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатилган

Маълумот учун, ҳалқасимон қуёш тутилиши деб қуёш юзасининг маркази ой томонидан тўсилганида соя атрофида инҳгичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши ой ва ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади

Эрон диний пешволар қарашларига асосан  учун қуёш тутилишида ҳатто уни мушоҳада этмаган бўлсада оёт номозини ўқиш вожибдир.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳам оёт номозларини ўқишни вожиб этган сабабларидан бири  жузъий бўлсада  қуёш тутилишидир деб таъкидлаганлар.

Ҳар бир шахс қуёш тутилишини бошланишидан оёт номозни ўқиши мумкин.