Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: душманлар санкцияларга қарамай Эронга қарши мақсадларига эришолмадилар
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон халқи тизимга қарши ҳар қандай ҳаракатга қаршилик кўрсатиб душманларни умидсизлантириб қўйганларини баён этиш зимнида бугун душманларнинг ўзлари тан олганларидек барча томонлама босимлар ва оғир санкцияларга қарамай Эронга қарши ўз мақсадларига эришолмадилар, деб таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари бугун Эрон парламенти вакиллари билан видеотасвир орқали қилган сўҳбатларида "Мамлакатнинг моддий имкониятлари ва кучли пойдивори", "Халқнинг имон ва маънавий қудратлари"-ни баён этиш зимнида мавжуд бўлган барча мушкилотлар ҳал этилишига ишончим комил ва парламент масалаларнинг муҳимини аниқлаб ҳошиялардан парҳиз қилган ҳолда мушкилотларни бартараф этиш жараёнида халққа холисона хизмат кўрсатишда катта таъсир етказиши керак, -деб эслатиб ўтдилар.
Оятуллоҳ Хоманойи ҳазратлари парламентнинг 11 чақириқини инқилобдан кейин энг кучли ва инқилобий парламент, деб билиб иштиёқли, содиқ, ғайратли, билимли ва самарали ёшларнинг мавжудлиги, шунингдек раҳбарлик тажрибасига эга бўлган бир қатор инқилобий раҳбарлар, ҳамда вакиллик тажрибасига эга бўлган бир қатор фахрийлар 11 -чи мажлисни жуда яхши ва истиқболли парламентга айлантирди,-деб таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари ўз сўзларининг давомида мамлакатдаги фаровон иқтисодий мушкулотларни "беморликка" ўхшатиб мудофаа қудрати ва мустаҳкам ирода борлиги сабабли мамлакат ушбу беморлик устидан ғалаба қозонишига шак-шубҳа йўқ, -деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари мамлакатдаги айрим имкониятларни шарҳ-изоҳ бериб билимга асосланган минглаб компанияларни яратиш, юзлаб инфратизилма лойиҳаларни амалга ошириш, янги лойиҳалардан доимий фойдаланиш, ҳарбий соҳадаги ҳайратланарли ютуқлар ва космосдаги қўлга киритилган ҳайратланарли муваффақиятлар мамлакатдаги энг кучли ва кенг имкониятлардан фойдаланишнинг натижасидир,-деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари, шунингдек, "халқ коронавирус эпидемиясининг биринчи тўлқини олдида ўз вақтида ва фидокорона иштирок этишлари", "мўҳтож оилаларга содиқ ёрдам кўрсатиш ҳаракатида халқнинг бебаҳо хизматлари" ва "Шаҳид генерал Сулаймоний маросимида халқнинг шукўҳли ва кўзни қамаштирувчи иштироки"-ни Эрон халқининг чуқур маънавий имкониятларининг намунаси,-деб билиб Эрон халқи "миллий ва жиҳодий қудратнинг намойиши, яъни шаҳид Сулаймоний шарафига ўзларининг зуравон қудратларга қарши кураш ва муқовимат кўрсатишга ишончларини намойиш этишди,-деб таъкидладилар.