Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмбари аъзам /с/" қўшма ҳарбий машқларининг сўнгги босқичи бошланди
(last modified Tue, 28 Jul 2020 10:49:42 GMT )
июл 28, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг

Бугун Эроннинг Ҳурмуз бўғози ғарби, Форс кўрфази , Ҳурмузгон умумий минтақасида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмбари аъзам /с/ 14" қўшма ҳарбий машқларининг сўнгги босқичи бошланди.

Сипоҳнюс хабарига кўра,  ушбу ҳарбий машқларнинг сўнгги босқичида соқчилар корпусининг ракета бўлинмалари, учувчисиз учоқлари ва кемачалари, ҳамда ҳаво- фазо кучлари қатнашиб айрим амалиётларни ижро этишади.

 Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмари аъзам /с/"  ҳарбий машқларининг сўнгги босқичида  соҳил-денгиз ракеталари, вертолётлар ҳарбий амалиётларини ижро этилиб, шартли душманларнинг ҳарбий катерларини олдини олиш ҳамда миналалардан тозалаш амалиётлари амалга оширилади.

Ушбу ҳарбий машқларда илк марта  машқларни кузатиш зоннаси " Нур" сунъий йўлдошидан юбориладиган расмлар ёрдамида амалга оширилади.

22 апрель куни Эрон ислом жумҳуриятининг  " Нур" номли илк ҳарбий сунъий йўлдоши, Қосид 2" ракета ташувчиси орқали мамлакатнинг марказий биёбонларидан орбитанинг 425 километрлигида чиқарилганди.  

Ёрлиқ