Хатибзода: Франция расмийларининг позицияси нафрат уйғотмоқда
(last modified Sat, 24 Oct 2020 11:08:30 GMT )
октябр 24, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Эрон: Париж расмийларининг позицияси нафрат тарқатмоқда
    Эрон: Париж расмийларининг позицияси нафрат тарқатмоқда

Эрон ТИВ наттоғи Франция расмийларининг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратлар хусусидаги қабул бўлмайдиган позициялари нафар тарқатилишига сабаб бўлмоқда деб айтди.

Яқинда Франция пезиденти Эммануэль Макрон юзсизлик билан Париж давлати ислом пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатуралар нашр этишда давом этишини очиқчасига айтди.

Эрон ташқи ишлар вазирилиги наттоғи Саид Хатибзода бугунги суҳбатида  Франция мамлакатида бу ҳукуматнинг баъзи расмийларининг кўмаги билан  ислом азиз пайғамбари, Ҳазар Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳаракатларни ўжарлик ва юзсизлик билан давом этаётганини қоралаб,  ислом қадриятлари ва мусулмонларнинг имон -эътиқодларини ҳақорат қилиш қабул этиб бўлмайди ва рад этилади деб қўшимча қилди.

Хатибзода ўз сўзларида,  шубҳасиз ислом дунёсидаги экстремистик ва  зўравонлик мафкурадан келиб чиққан ва эгалари Ғарб ва АҚШга яқин сиёсий шериклар бўлган оз сонли экстермистлар томонидан амалга оширилган зўравонликлар ва жиноятлари сабаб дунёдаги бир миллиард саккиз юз миллион мусулмонлар ҳурмат қиладиган ва пайравлик қиладиган самовий ва буюк шахсни ҳақорат қилиш мутлақо мумкин эмас, бу ҳатти -ҳаракатни оқлаб ҳам бўлмайди дея аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида, шубҳасиз Франция расмийларининг асоссиз позицияси, ушбу зўравонликка қарши оқилона ва муносиб жавоб эмас ва фақат нафрат уйғотадию холос деб айтди.