Генерал  Ҳайдарий: Эрон чегараларига  ҳеч қандай хавф-хатар таҳдид қилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55581-Генерал_Ҳайдарий_Эрон_чегараларига_ҳеч_қандай_хавф_хатар_таҳдид_қилмайди
Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қӯшинлари қӯмондони мамлакат чегараларига  ҳеч қандай хавф-хатар таҳдид қилмаслигини таъкидлади.
(last modified 2020-10-30T11:51:04+00:00 )
октябр 30, 2020 13:44 Asia/Tashkent
  • Генерал  Ҳайдарий: Эрон чегараларига  ҳеч қандай хавф-хатар таҳдид қилмайди

Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қӯшинлари қӯмондони мамлакат чегараларига  ҳеч қандай хавф-хатар таҳдид қилмаслигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигига кӯра Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қӯшинлари қӯмондони генерал  Каюмарс Ҳайдарий кеча Шарқий Озарбайжон вилояти чегараларини кӯздан кечиргач, деди: бизнинг чегарадаги кучларимиз ишончли ҳарбий таълим олган йигитлардан иборат.

Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг қуруқликдаги қӯшинлари қӯмондони илова қилди: Бирор-бир фитнани режалаштирган душман Эрон чегаралари яқинида нафас олишга ҳам фурсат тополмайди.

Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти Худоофарин минтақасида 135 км лик Озарбайжон ва Арманистон ӯртасида фаол жанглар бӯлаётган ҳудудлар билан чегарадошдир.

Эслатиб ӯтамиз: жорий йилнинг 27 сентябр куни Озарбайжон ва Арманистон ӯртасидаги уруш амалиётлари қайта бошланиб, бугунгача ҳар икки томондан кӯплаб кишилар қурбон бӯлган.